1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рўзани бузмайдиган нарсалар

17:00 / 17.05.2019 2172 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар рўзадор беихтиёр қайт қилиб юборса, рўзаси эсидан чиқиб, оғзини очиб юборса ёки эҳтилом бўлса, шаҳват билан қарагани учун манийси тўкилса, томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса, рўзаси бузилмайди, қазосини тутмайди.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса рўзани очмайди: қон олдириш, қайт қилиш ва эҳтилом бўлиш», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Бошқа жинсдаги шахсга шаҳват назари билан қараб туриб манийси тўкилган кишининг рўзаси очилмаслиги бу ишда жинсий яқинликнинг сурати ҳам, маъноси ҳам йўқлиги учундир. Томоғига чанг, тутун ёки пашша кирганда рўза очилмаслиги эса бу нарсалардан сақланишнинг иложи йўқлиги учундир.

Агар тиш орасига кириб қолган нўхатдан кичикроқ нарса ютиб юборилса, рўза бузилмайди. Аммо ўша нарсани оғзидан чиқариб туриб, кейин92 еса, рўза бузилади, чунки оғизнинг ичида, тишларнинг орасида озгина таом қолиши мумкин. Бундай оз нарса тупукнинг ҳукмида бўлади. Аммо нўхат донасидек ёки ундан катта бўлса, рўзадор одам уни емаслиги, ютмаслиги керак.

Кичик нарсани, масалан, бир дона кунжутни чайнаб еса ҳам рўза очилмайди, чунки у чайнаганда майдаланиб, тишларига ёпишиб қолади ва қоринга ҳеч нарса етиб бормайди. Аммо ўша кунжутни бутунича ютиб юборса, рўза очилади.

Қайт қилганда қусуқ кўп бўлса ва ичга қайтариб юборилса, рўзани бузади. Бу имом Абу Юсуфнинг гаплари. Аммо имом Муҳаммад бузмайди деганлар ва бу гап амал учун қабул қилинган. Қорни тўйиб кетганидан еган нарсаси оғзига келиб, ўзи қайтиб кетса, рўза бузилмайди.

Одам ўзини мажбур қилиб қайт қилса, рўзаси очилади, чунки бунда рўзадорнинг ўз амали бор.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бир куни мен Эй Расулуллоҳ, менга насиҳат қилингrdquo дедим. У зот Аллоҳга тақво қил, чунки у барча ишларнинг давоми...

10026 15:30 / 04.03.2019
Усмон бин Савда Тафовийдан ривоят қилинишича, у кишининг онаси Роҳиба исмли обида аёллардан бўлган экан. Онаси ўлимидан олдин бошини осмонга кўтариб, .Эй менинг давоми...

2315 08:00 / 17.06.2020
Хут ибн Рофеъдан ривоят қилинади .Амр ибн Атаба шериклари билан уларнинг ходими бўлишга шартлашиб олган эди. Иссиқ кунлардан бирида у чорва боққани чиқди. давоми...

1383 08:01 / 08.01.2020
Бир куни Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Кўфадаги бир қишлоқдан ўтиб қолдилар. Йўлда бекорчи йигитлар тўпланиб олиб, ичиб ўтиришарди. Уларнинг ичида Зозон давоми...

3571 08:00 / 16.12.2020