1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Эрнинг хотини олдидаги муомалавий бурчлари (тўртинчи мақола)

16:00 / 26.07.2019 4275 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эр ҳайз, нифос ва истиҳозага ўхшаш нарсаларнинг шаръий ҳукмларини ва бошқа диний илмларни ўзи ўрганиб, аёлига ҳам ўргатиши керак.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ

«Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлу аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг» (Таҳрим сураси 6‑оят).

Аҳлу аёлини, фарзандларини диндор қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳ таолонинг олдидаги бурчи эканига юқоридаги ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида «Ўзингни бил, ўзгани қўй» деган номаъқул гап юради. Лекин шариат бўйича эр хотин учун, ота болалар учун масъул бўлиб, Қиёматда Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавоб беради.

Хотинига диний таълим бериш ва одоб ўргатиш ҳам эрнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Агар хотиндан баъзи одобсизликлар ўтса, эр яхшилик билан уни тарбия қилади ва одоб чораларини қўллайди.

Эр хотинига аҳли сунна ва жамоа мазҳаби ақийдасида яхшилаб таълим беради. Унинг қалбидаги бидъат ва хурофотларни кетказади. Ибодатларни ўз вақтида ихлос билан адо этишга одатлантиради. Ҳайз, нифос ва истиҳоза каби аёлларга хос бўлган масалаларни пухта ўрганиб олишини таъминлайди.

Эр хотини билан бўладиган жинсий алоқанинг барча ҳукм ва одобларини яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиши керак.

Жинсий тарбия муҳим масалалардан бўлганлиги учун Аллоҳ таоло уни Қуръонда зикр қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида бу тарбияга аҳамият берганлар. Ўша таълимотларни мукаммал ўрганиб уларга амал қилиш, керак бўлса, аёлга ҳам бу масалаларни ўргатиш эрнинг бурчидир.

Эр хотинига нисбатан кечиримли бўлиши керак.

Хотиндан баъзи хатолар ўтганда эр уни кечиради. Хотинга муҳаббат, ҳурмат, одоб-ахлоқ асосида муомала қилади, ширинсухан, очиқ чеҳра, кўнгли кенг бўлади. Эр ўз хотинининг айбларини беркитувчи бўлади.

Аллоҳ таоло «Шууро» сурасида шундай деб марҳамат қилади:

ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ

«Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир» (40‑оят).

Афв этиш, тажовузкорни жазолаш имконига эга бўла туриб, бағрикенглик билан уни кечириб юборишдир. Ким аёлдан ўч олишга қодир бўла туриб, уни афв этса, сўнгра ишни ислоҳ қилишга уринса, унга Аллоҳ таолонинг ҳузурида ажру савоблар бўлади.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида бундай деб марҳамат қилади:

ﯵ ﯶ ﯷ ﯸﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ

«Ва афв қилишингиз тақвога яқиндир. Орангиздаги фазилатни унутманг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир» (237‑оят).

Мусулмонлар, айниқса, эр‑хотинлар ҳар қандай ҳолатга тушганларида ҳам, ўз ораларидаги фазлни унутиб қўймасликлари лозим.

Эр хотинига нисбатан кечиримли бўлиши кераклиги ҳақида сўз кетганда доимо ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга хотинидан шикоят қилиб келган одам ҳақидаги ривоят эсга келади. Уни кишиларга кўп марта айтиб берганман. Ҳозир эса уни «Муаммосиз оила» номли китобдан таржима қилиб бермоқчиман:

«Бир киши Умар ибн Хаттобникига ўз жуфти ҳалолининг бадхулқлигидан шикоят қилиб келди. Унинг дорвозаси олдида чиқишини кутиб турди. Бирдан ичкаридан Умарнинг хотини унга тил чўзаётганини, унга қаттиқ-қуруқ гаплар айтаётганини эшитиб қолди. Умар сукут сақлар, аёлга гап қайтармас эди. Ҳалиги киши ортига қайтди. Ичида: «Мўминларнинг амири бўла туриб, шиддат ва салобатда донг таратган бўла туриб, Умарнинг ҳоли шу бўлса, мен хафа бўлмасам ҳам бўлаверар экан», – деди. Умар чиқиб, унинг қайтиб кетаётганини кўрди ва олдига чақирди-да:

«Менда нима ишинг бор эди?» – деди.

«Эй мўминларнинг амири! Мен сизга жуфти ҳалолимнинг бадхулқлигидан, тилининг ёмонлигидан шикоят қилгани келган эдим. Сизнинг жуфти ҳалолингиз ҳам ўшандай эканини билиб, «мўминлар амирининг ўз аёли билан ҳоли шу бўлса, менга нима бўлибди», деб ортга қайтдим», – деди.

Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга қараб шундай деди:

«Ҳой биродар! Мен унинг менда ҳаққи борлиги учун чидайман. У менинг таомимни пиширувчи, нонимни ёпувчи, кийимларимни ювувчи, болаларимни эмизувчидир. У билан қалбим ҳаромдан сокинлик топади. Шунинг учун унинг гапларига ва қилмишларига чидайман».

«Эй мўминларнинг амири! Менинг жуфти ҳалолим ҳам шундай», – деди ҳалиги киши.

«Бас, унга нисбатан чидамли бўл, эй биродар, бу қисқа муддатдир», – деди Умар розияллоҳу анҳу».

Эр хотинининг оила аъзоларига яхшилик қилиши лозим.

Эрнинг ўз хотинига яхшилик қилиши сирасига унинг ота‑онасига ва бошқа қариндошларига яхшилик қилиши ҳам киради. Зотан, эрнинг уларга яхшилик қилиши шариатнинг талаби. Ота‑онага яхшилик қилиш ва қариндошларга силаи раҳм қилиш қанчалик аҳамиятга эга эканини ҳар бир мусулмон яхши билади. Келин учун эрининг отаси ота ўрнида, онаси она ўрнида бўлганидек, куёв учун ҳам аёлининг отаси ота ўрнида, онаси она ўрнида бўлади. Шунингдек, бошқа қариндошлар, амакилар, аммалар, тоғалар, холалар ва ҳоказолар ҳам.

(Тамом)

«Бахтиёр оила» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оила ва унинг бахти, саодати ҳақида сўз юритишдан олдин инсоннинг яратилишидан кўзланган мақсадларга назар солиш, айниқса, нима учун инсон эркак ва аёл қилиб, жуфт давоми...

5555 16:58 / 11.09.2018
1. Ўгай оналар.2. Фарзандларнинг хотинлари.3. Қайноналар.4. Ўгай қизлар.Яъни, хотиннинг бошқа эридан бўлган қизи ҳам эрга ҳаром бўлади. Бунга ўгай қиз набиралар ҳам давоми...

2822 17:03 / 09.11.2018
Мақоламизда бахтли оила саройини қурмоқчи бўлган эр ва хотин билиб, риоя қилиши лозим бўлган одобларни Аллоҳ таолодан ёрдам сўраган ҳолда сиз азизларга баён давоми...

1983 15:00 / 04.12.2021
Шу нарсани унутмаслик керакки, Исломда кишиларнинг никоҳда бўлган ҳолда ҳаёт кечиришлари афзал саналади. Аллоҳ таолонинг бандаларига қилган амри ҳам шу бу дунёда давоми...

6107 21:01 / 16.10.2018