1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гўзал дийдор истасангиз...

21:40 / 10.01.2019 3086 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонат!» дейишга одатланганман. Болалигимизда  онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳига!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.

Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.

Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени омонатга хиёнат қилмайдиган Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.

Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга ҳалал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро, “Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (Юсуф сураси, 64-оят).

Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз,  «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб  эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки,  бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг!

islom.uz портали таҳририяти 

Муаллиф
Умида Адизова
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга .Эй мўминларнинг амири Аллоҳга қасамки, Исломни қабул қилганингиз динга ёрдам бўлди. Амирлигингиз фатҳларга давоми...

1262 07:10 / 20.05.2019
Муаллиф ҳақида икки оғиз сўз...Сарлавҳани кўриб, бу мақола ҳам динимизнинг иффат ҳақидаги таълимотларидан бир шингили экан, деб ўйларсиз. Йўқ, бу сарлавҳани давоми...

11598 17:40 / 01.05.2019
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги йилни ва ундан давоми...

2040 22:00 / 09.08.2019
Сафларни аввалгисидан бошлаб тўлдириб бориш ndash суннат. Баъзи фуқаҳолар вожиб деганлар. Биринчи саф тўлмай туриб, кейинги сафга турилмайди. Иккинчи саф тўлмасидан давоми...

2989 12:00 / 12.04.2019