1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уни дуоибад қилма!

07:00 / 08.01.2019 2792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Молик ибн Динордан ривоят қилинади: «Бир қўшним бор эди. Фаҳш ишлар билан шуғулланарди. Қўшнилар менинг олдимга келиб, унинг устидан шикоят қилишди. Биз унинг олдига бориб, «Қўшнилар сендан шикоят қилишяпти. Маҳалладан чиқиб кетишинг керак», деб айтдик. У бўлса: «Мен ўз уйимдаман, бу ердан чиқиб кетмайман», деб туриб олди.

– Унда уйингни сотасан.

– Уй менинг мулким, сотмайман.

– Устингдан султонга шикоят қиламиз.

– Мен унинг яқинлариданман.

– Унда сени дуоибад қиламиз.

– Аллоҳ менга сизлардан кўра меҳрибон!

Биз ноилож тарқалиб кетдик. Кеч киргач, туриб намоз ўқидим ва уни дуоибад қила бошладим. Шу пайт ғойибдан «Уни дуоибад қилма, чунки у Аллоҳнинг дўстларидан», деган овоз келди. Кўчага чиқиб, унинг эшигини тақиллатдим. У мени кўриб, маҳалладан чиқариб юбориш учун келди деб ўйлаб, узр сўраган оҳангда гапира бошлади. Мен унинг гапини бўлиб, чиқариб юбориш учун келмаганимни айтдим. Сўнг бўлган воқеани айтиб бердим. У йиғлаб юборди-да, «Мен ўша қилган ишимдан кейин тавба қилган эдим», деди. Сўнг шаҳардан кўчиб кетди. Қайтиб уни бошқа кўрмадим.

Орадан йиллар ўтиб, ҳаж қилгани чиқдим. Масжидул Ҳаромда бир ҳалқани кўриб, уларга қўшилдим. Қарасам, ўртада ўша қўшним йиқилиб ётибди. Шу пайт кимдир: «Бу йигит вафот этди, Аллоҳ раҳмат қилсин», дейишди. Шундай қилиб, тавба қилгач, унга Масжидул Ҳаромда вафот этиш насиб қилди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръонда таъкидланишича, бандалар қилётган ҳар битта ишни Аллоҳ кўриббилиб туради. Жумладан, Бақара сурасида шундай дейилган Аллоҳдан қўрқинг Билингки, Аллоҳ давоми...

1995 11:09 / 12.08.2020
Аммора ибн Абу Ҳафсадан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз бетоб бўлиб ётганда Маслама ибн Абдулмалик унинг ҳузурига кирди. Умар ўлим тўшагида эди. .Аҳлингиздан давоми...

2761 08:00 / 18.12.2019
ndash Савдода ҳаром қилинган нарсалардан яна бири рибонинг барча турлари ва кўринишларидир..Рибо, луғатда .зиёда, маъносини англатади. Шариатда эса молни молга давоми...

2183 17:23 / 15.07.2019
Кўфада келишган, кўп ибодат қиладиган зоҳид йигит яшарди. У Нахаълик бир қавмга қўшни бўлдию, ўша қабиладаги бир гўзал қизни кўриб, унга ошиқ бўлиб қолди. Қиз ҳам давоми...

2768 08:00 / 23.12.2020