1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Озорларга сабр қилиш ҳам ҳусни хулқдир

08:40 / 08.01.2019 2819 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир», дедилар».

Термизий, Муслим ва Бухорий ривоят қилишган.

Бухорийнинг лафзида:

«Албатта, сизнинг энг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир», дейилган.

Ўзига етган озорларга сабр қилиш ҳам ҳусни хулқдандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳадис айтдилар ва сўнгра ўринларидан турдилар. Биз ҳам турдик. Шу пайт у зотга яқинлашиб келган аъробийга кўзимиз тушди. Аъробий у зотнинг ридоларидан ушлаб тортган эди, у зотнинг бўйинлари қизариб кетди. Ридо дағал эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бурилиб қарадилар. Аъробий у зотга:

«Менинг мана бу икки туямга юк юклаб бер! Менга ўз молингдан ёки отангнинг молидан юклаб бермайсан-ку!» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўқ, астағфируллоҳ! Йўқ, астағфируллоҳ! Йўқ, астағфируллоҳ! Шу тортганинг учун менинг ўчимни бермагунингча сенга юклаб бермайман», дедилар.

Ҳар шундай деганларида аъробий у зотга: «Аллоҳга қасамки, сенга ўч олдирмайман!» дер эди. 

Аъробийнинг гапини эшитиб, у томон тезлаб бордик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бурилиб қарадилар ва:

«Таъкидли амр қиламанки, менинг каломимни эшитган ҳар бир киши мен унга изн бермагунимча ўрнидан қимирламасин! – дедилар. Сўнгра бир одамни чақириб, унга: – Унинг мана бу икки туясига юк юклаб бер. Бир туяга арпа, бошқасига хурмо, – дедилар. Кейин бизга бурилиб қараб: – Аллоҳнинг баракоти ила қайтинглар», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Ким ўзида юқорида зикр қилинган сифатларни топмаса, уларни топишга жиддийлик ила ҳаракат қилмоғи лозим бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақолаАмерикалик шифокор Исломни қабул қилди. Ундан Ислом динига киришининг сабаби сўралганда, .Битта ҳадис, битта мўъжиза сабабли Исломга кирдим, деган. давоми...

3392 08:00 / 24.02.2021
Ва ниҳоят, камина ходимингиз билан бу ишнинг иссиқсовуқларини бирга татиб, доимий ҳамдард бўлиб, ишлаш учун барча шароитларни муҳайё қилишга қўлларидан келган давоми...

1334 15:06 / 10.03.2020
Ҳаж ибодатига борган бир мусофир киши кўчадан 25 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни топиб олибди. Пулнинг эгасини топиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларига эълон давоми...

4374 18:10 / 27.02.2019
Жаъфар ибн Муҳаммад отасидан ривоят қилади .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу жанглардан бирида яраландилар. Бадрда қатнашганлар, муҳожир ва ансорлар у киши ётган давоми...

1985 08:05 / 28.10.2019