1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Роббимга осийлик қилишга қўрқаман

08:00 / 23.12.2020 2764 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўфада келишган, кўп ибодат қиладиган зоҳид йигит яшарди. У Нахаълик бир қавмга қўшни бўлди-ю, ўша қабиладаги бир гўзал қизни кўриб, унга ошиқ бўлиб қолди. Қиз ҳам унга кўнгил қўйди. Йигит отасидан унга совчи жўнатди. Аммо қизнинг отаси уни амакиваччасига турмушга беришини айтди. Бироқ ўртадаги муҳаббат авж олиб қолган эди. Қизнинг ўзи унга одам жўнатиб, деди: «Менга бўлган муҳаббатинг кучли дейишяпти. Менинг ҳам қалбимда сенга илиқ туйғулар бор, вужудим сенга талпинмоқда. Хоҳласанг, олдингга ўзим бораман. Хоҳласанг, олдимга келишинга ёрдам бераман».

Йигит қиз юборган одамга шундай деди: «Унга айтинг: икки иш туфайли таклифини қабул қила олмайман. «Роббимга осийлик қилишга улуғ Куннинг азобидан қўрқаман», (Зумар сураси, 13-оят) олови ўчмайдиган, пасаймайдиган дўзахдан қўрқаман». Юборилган одам йигитнинг бу сўзларини етказган ди, қиз: «У Аллоҳдан қўрқадиган зоҳид экан! Аллоҳга қасамки, барча бандалар шундай қилиши керак», деди ва у ҳам Аллоҳга тавба қилди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан


 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дамашқда .Тавба, деб аталган катта масжид бўлиб, унинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибаси бор эди. Ўша масжидда Шайх Салим Масутий деган олими боамал зот бор эди. У давоми...

3143 08:00 / 06.11.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва давоми...

9640 12:05 / 24.02.2020
Юқорида зикр қилинган далил ва ҳужжатлардан Ислом инсонларни илмга тарғиб қилибгина қолмай, балки ўзи ҳам айнан илмий асосга эга эканини билиб оламиз. Исломнинг давоми...

1918 19:30 / 13.10.2019
Ушбу битим йил ой кунда жой номи да Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи паспортга мувофиқ бундан кейин сотувчи деб юритилади ва Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, давоми...

2580 16:08 / 10.12.2019