1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Умидвор бўлинган ҳадяда барака йўқ

07:00 / 07.01.2019 2853 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадисларда бир киши кимдандир ҳадя умид қилса, унга мунтазир бўлса, ундай ҳадяда барака бўлмаслиги айтилган. Шунингдек, агар Аллоҳ таоло бирор бандасининг қалбига муҳаббат солиб ҳадя берса, олувчи ундан кутмаган бўлса, бундай ҳадяда барака бўлиши ҳам айтилган.

Бир улуғ зотнинг воқеаси

Аллоҳнинг дўстларидан бўлган бир дарвеш бўлган экан. Одатда Аллоҳ таоло Ўзининг дўстларини қаттиқ имтиҳон қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Имтиҳоннинг энг қаттиғи пайғамбарларга, сўнг уларга яқинларга бўлади» деганлар. Бу дарвешга ҳам Аллоҳ таолонинг имтиҳони бўлиб, йўқчилик бошига тушибди. Ваъз қилиш мобайнида ҳоли ночор, овози паст эканини кўрган шогирдларидан бири ҳолатни тушуниб, мажлисдан туриб кетибди. Мажлис тугагач, ҳалиги шогирди қўлида таом кўтариб келибди. Дарвеш таомни кўриб бир оз ўйланиб қолибди ва «Қайтариб олиб кетавер, қабул қилмайман», дебди. Мурид шайх комил инсон, қабул қилмаслиги беҳикмат эмас, такаллуф ҳам эмас, деб ўйлаб таомни қайтариб олиб кетибди. Бир оз муддат ўтгач яна қайтариб олиб келибди ва бу сафар шайх таомни қабул қилиб, тановул қилибди.

Шунда шайх шогирди ҳайрон бўлиб турганини сезиб «Сен ҳолимни кўриб, туриб кетганингда нега турганингни билдим ва таом келтиришингга умидвор бўлдим. Таомни келтирганингда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Умидвор бўлинган ҳадяда барака йўқ», деган ҳадисларини ўйлаб уни рад қилдим. Сен қайтиб кетгач ўша умидим узилди. Кейинги олиб келганингда ўша умид бўлмаганлиги учун уни қабул қилдим. Агар тама, умидворлик, риёлардан бири бўлса, ҳадянинг баракасини ўчиради», деган экан.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ойга хотинларидан ийло қилдилар. Йигирма тўққиз кун ўтгандан сўнг эса давоми...

1719 16:03 / 08.05.2020
Ҳаммод ибн Салама айтади .Қачон Сулаймон ибн Таймийнинг олдига Аллоҳга тоат қилинадиган пайтда борсак, албатта тоат қилаётган бўларди. Қачон намоз пайтида борсак, давоми...

1200 08:00 / 19.02.2021
Ҳафс ибн Умар Жаъфарий айтади .Довуд Тоий бетоб бўлиб қолди. У жаҳаннам зикр қилинган бир ояти каримани кечаси билан такрортакрор ўқиб, эрталаб бетоб бўлиб давоми...

2880 07:30 / 21.02.2019
Хурмо етиштириш Саудия Арабистонининг энг муҳим хўжалик тармоқларидан бири ҳисобланади. Маълумки, бугунги тиббиёт ва илмфан ҳам хурмонинг фойдали мева давоми...

5438 10:30 / 24.06.2019