1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунёдаги энг катта вақф қилинган хурмозор

10:30 / 24.06.2019 5436 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хурмо етиштириш Саудия Арабистонининг энг муҳим хўжалик тармоқларидан бири ҳисобланади. Маълумки, бугунги тиббиёт ва илм-фан ҳам хурмонинг фойдали мева эканлигини аниқлади.

Хурмонинг тарқалиши, айниқса, Рамазон ойида янада авж олади. Навларига ва одамларнинг талабига қараб хурмо турли нархларда сотилади. Дунёдаги энг катта ва сифатли хурмозор Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳридаги боғдир. Бурайда шаҳри мамлакат шимолидаги Қосим минтақасининг маъмурий маркази ҳисобланади.

Боғнинг умумий майдони 5466 гектар бўлиб, у ерда 200 минг туп хурмо дарахти мавжуд. Булардан дунёдаги энг сифатли 45 навдаги хурмо ҳосили олинади. Боғ йилига ўн минглаб тонна ҳосил беради.

Бу хурмозор тадбиркор Солиҳ ибн Абдулазиз Рожиҳийга тегишли ва у кўплаб вақфларнинг соҳибидир.

Рожиҳий вақфларининг Қишлоқ хўжалик бошқармаси мутасаддилари томонидан кучли меҳнат ва саъй-ҳаракатлар эвазига маҳсулотни яхшилашга ва боғни халқаро стандартларга мос равишда ривожлантиришга ҳаракат қилиб келинади.

Боғдан чиқадиган ҳосил Аллоҳ таолонинг йўлида вақф қилиниб, бутун мамлакат ва барча араб давлатлари бўйлаб тарқатилади. Айниқса, Рамазон ойида аҳолининг ифторлик қилиши учун кўплаб тонна хурмолар етказиб берилади.

Ушбу боғ «Дунёдаги энг катта хурмозор» ва «Дунёдаги энг сифатли хурмозор» номинациялари бўйича Гиннес рекордлар китобига киритилган.

У бошқа хурмозорлардан экин экиш ва суғоришда янгича техника воситаларидан фойдаланиши, соҳага оид энг сўнгги услубларни қўллаши ҳамда ишга илмий ёндашуви билан ажралиб туради.

Бу ерда етиштирилган хурмоларни таҳлил қилган мутахассисларнинг хулосасига кўра, ушбу ҳосилларда саломатликка хавф соладиган моддалар ва кимёвий дори воситаларининг қолдиқлари йўқ бўлиб, улар ейишга яроқли ҳамда соғлик учун фойдали эканлиги аниқланган. Шунингдек, ҳосилни етиштиришда бутун жаҳон саломатлик меъёрларига ҳам риоя қилинади.

Боғнинг назорати ва у ерда иш юритиш учун 12 нафардан ортиқ кучли агрономлар жалб этилган. Улар тупроқнинг ҳолати, унумдорлиги, суғориш ишларининг бориши ҳамда пишиб етилган ҳосилнинг сифатини назорати билан шуғулланади.

Ушбу хурмозор 2007 йилда Европа Иттифоқи Органик деҳқончилик бўлими (ECOCERT)нинг «Бутун дунёга хурмо етказиб бериш имкониятига эга боғ» мазмунли гувоҳномаси билан тақдирланган. Бундан ташқари Саудия Арабистонидаги Қосим университети ва Подшоҳ Сауд университети томонидан «Боғ маҳсулотларида зарарли кимёвий воситаларнинг қолдиғи йўқ» мазмунли юксак даражадаги гувоҳномалар билан тақдирланган.

Боғдан олинган ҳосилларнинг барчаси мамлакатдаги 90 та хайрия жамиятига, шунингдек, қўшни араб ва ислом мамлакатларига тарқатилади.

Рожиҳийнинг ушбу боғи хурмо етиштириш соҳасидаги энг етакчи лойиҳалардан ҳисобланади, қолаверса жаҳондаги энг катта хайрия ишларидан биридир.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бир зоҳид ҳузурига келган бир кишидан .Сени бу ерга нима бошлаб келди, деб сўради. У .Сенинг зоҳидлигингни эшитиб қолдим,, деди. Зоҳид .Мендан ҳам зоҳидроқ одамни давоми...

2109 08:00 / 03.07.2020
Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ мавъизаларининг бирида ушбу ҳикояни келтирганлар.Инглизлар Ҳиндистонга бостириб келишганида улардан бири ўзига катта давоми...

1737 16:30 / 07.10.2019
Сўфилардан бири халқнинг ўзига эътибор бермоғи учун бошидаги саллани улкан қилиб ўради ичини бўз бўлаклари билан тўлдирди. Табиийки, бу ҳайбатли саллани давоми...

2437 08:09 / 11.11.2018
Иймон келтирган кишининг энг олий мақсади ndash бу Аллоҳнинг розилиги ва бунинг мукофоти ўлароқ, жаннатнинг энг олий даражаси бўлган Фирдавс жаннатидир. Бу тасаввур давоми...

6256 18:25 / 13.04.2017