1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мудом Аллоҳнинг тоатида эди

08:00 / 19.02.2021 1200 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаммод ибн Салама айтади: «Қачон Сулаймон ибн Таймийнинг олдига Аллоҳга тоат қилинадиган пайтда борсак, албатта тоат қилаётган бўларди. Қачон намоз пайтида борсак, албатта намоз ўқиётган бўларди. Намоз вақти бўлмаса, ё таҳорат қилаётган, ё беморни зиёрат қилаётган, ё жанозага қатнашаётган, ё масжидда ўтирган бўлар эди. Чунки у Аллоҳга осий бўлишни ёмон кўрар эди».

Эгаларининг уйида эди

Яҳё ибн Холид Бармакий бир куни Ҳорун ар-Рашид билан отда кетаётганди. Йўлда қўйларни кўриб, улар ҳақида сўрашди. «Булар Хуросондан келган ҳадялар, уларни сизга волий Али ибн Ийсо Моҳон жўнатибди», дейишди. Ибн Ийсо Моҳон ўша пайтда Яҳёнинг ўғли Фазлдан кейинги волий эди. Ҳорун унга: «Ўғлинг волийлик пайтида бу қўйлар қаерда эди?» деб сўради. Яҳё ибн Холид: «Эгаларининг уйида эди», деди. Ҳорун ар-Рашид жим бўлиб қолди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Рўзадор одам бирор мусулмонни ғийбат қилмаса, озор бермаса, давоми...

1761 18:30 / 29.04.2020
Маймун ибн Меҳрон ҳикоя қилади .Абдулмалик ибн Марвон Мадинага келди. Эрталаб уйғонгач, қоровулига .Масжидга кириб қара, кимдир бор бўлса, у билан суҳбатлашаман,, давоми...

1821 07:10 / 08.05.2019
Савол Қиёматда Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача яшаган инсонлар қайта тирилса, маҳшар майдонига қандай сиғадиЖавоб 1. Триллионлаб юлдузлар сиғадиган коинотни давоми...

4157 14:00 / 02.12.2018
Қуръони Каримни ўқиганимизда у хоҳ бир оят, хоҳ бир бет, хоҳ бир пора, хоҳ бутун Қуръонни ўқиб хатм қилиш бўлсин, фаришталар бизни беш ютуққа эришишимизни ҳисоблаб давоми...

2059 14:07 / 03.05.2021