1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жума – мусулмонлар учун байрам

07:00 / 21.12.2018 3886 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Жума Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда   Жаброил алайҳиссаломнинг қўлларида ўртасида қора нуқтаси бор оппоқ ойна бор эди.  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Жаброил, бу нима?” – деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: “Бу жума, Аллоҳ таоло  буни Сизга ва сиздан кейинги умматларингизга байрам қилиб туширди. Унда Сиз ва умматларингиз учун яхшиликлар бор. Сиз ҳафта кунларининг аввалги кунини байрам қиласиз. Яҳудийлар ва насронийлар эса Сиздан кейин байрам қилишади. Унда дуолар ижобат бўладиган бир вақт бор. Банда ўша вақтда дуо қилиб, Роббидан нима яхшилик сўраса, ўша яхшилик унинг насибаси бор бўлса, Аллоҳ таоло у яхшиликни беради. Қандай ёмонликдан паноҳ сўраса, Аллоҳ таоло у ёмонликни ва ундан каттароғини ҳам ундан қайтаради. Бизлар жума кунини “явмил мазид (савоблари бисёр бериладиган кун) деб атаймиз”, – деб жавоб берди”.  

Табароний ривоят қилган.

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадисларда бир киши кимдандир ҳадя умид қилса, унга мунтазир бўлса, ундай ҳадяда барака бўлмаслиги айтилган. Шунингдек, агар Аллоҳ таоло бирор бандасининг қалбига давоми...

2845 07:00 / 07.01.2019
Мужоҳиддан ривоят қилинади.Яъла ибн Умайя фатҳдан кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига отасини у зотга ҳижрат учун байъат қилдиргани олиб давоми...

2723 18:00 / 16.12.2018
Бир дўстимга мева сотувчи бир воқеани айтиб берган экан. Ўша савдогар бир чақа ҳам зарар қилмай, яроқсиз меваларни сотар экан. У эскирган меваларни идиш тагига давоми...

3011 08:00 / 22.12.2020
Эҳтиёт бўлиш лозим бўлган қалб хасталикларининг бири бидъат ҳисобланади. .Бидъат, сўзи луғатда бир нарсани янгитдан пайдо қилишrdquo маъносини англатади. давоми...

6710 11:45 / 01.03.2019