1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ризқ ўзи келади

12:00 / 21.12.2018 3524 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир қария бор эди. Ўзи камбағал бўлса ҳам, саховатли эди, бирон нарса сўраб келган тиланчини қайтармас эди. Эгнига бир чопон ташлаб юрарди. Бир куни қари совқотиб турган бир кишини учратиб қолиб, унга раҳми келиб, устидаги чопонини ечиб, унга бериб юборди. Уйига эса биргина изорида қайтди. Рамазон кунларининг бирида болалари билан ифторга дастурхон ёзди. Оғиз очиш учун азонни кутиб ўтиришган эди, бир тиланчи келиб қолди. Қария овқатни бериб юборса, оиласига ҳеч вақо қолмайди. У аёлига билдирмай, овқатнинг ҳаммасини ўша муҳтож кишига бериб юборди. Аёл буни кўриб, роса аччиқланди. Ярим соат ўтар-ўтмас эшик тақиллади. Очишса, бир киши хилма-хил емак, ширинлик ва мевалар солинган идиш кўтариб кирди. Ундан: “Нима гап?”деб сўрашган эди, шундай деди: “Бир бой одам бир неча амалдорларни чақирган экан, улар узр айтиб келишмади. Бой бундан аччиқланиб, “Энди бу овқатдан ҳеч ким емайди”, деб қасам ичди-да, ҳаммасини ўша саховатли камбағал қариянинг уйига олиб бор, деб буюрди”.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
.Қайнона келин олаётганда ўзи бир пайтлар қайнонасидан зулм кўрган бўлса, бунинг қасдини келиндан олиши ёки уйига келин эмас, хизматкор келаётгандек хаёл қилиши, давоми...

1328 12:24 / 13.12.2022
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон тун келиб, кундуз кетса, қуёш ботса, рўзадорнинг ифтори бўлади,, дедилар,.Ушбу уч давоми...

1847 18:00 / 06.05.2020
Болалар орасида адолат қилиш ҳам отаонанинг вазифаси ва болаларнинг ҳаққидир. Ислом адолат динидир. У доимо барча нарсада, барча ерда, барча учун адолат давоми...

3684 17:00 / 05.07.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтиб қолиб, .Аллоҳга тақво қил, сабр давоми...

2076 08:00 / 25.01.2021