1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Айтганларингиз Раббим учун, мен учун-чи?

08:42 / 18.12.2018 3209 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا وَالْحَمْدُ للهِ كَثِيرًا وَسُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ

 «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, Аллоҳу акбар кабийро валҳамду лиллаҳи касийро ва субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъазийзил ҳакийм», деб айт», деб ўргатдилар.

(Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккаю ёлғиздир. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ жуда буюк, Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин, оламлар рабби Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир, ал-Азиз ва ал-Ҳаким бўлган Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқ.) Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учун-чи?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللهمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي

 «Аллоҳуммағфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний» деб, айт», дедилар».

(Маъноси: Аллоҳим мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир.)

Имом Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг “Ал-Азкор” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳумма ла таҳримний роиҳата наъиймика ва жаннатик, Эй Раббим, неъматларинг ва жаннатингнинг ҳидидан мени маҳрум қилма, дейилади. Имом Нававийнинг .АлАзкор, китобидан

2955 11:39 / 13.01.2019
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар .Алҳамду лиллаҳиллазий давоми...

2483 10:01 / 11.07.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизлар Абу Замзамдек бўлолмайсизларми, дедилар. Саҳобалар .Эй Расулуллоҳ, Абу давоми...

1770 16:43 / 14.01.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Таҳорат қилаётганда Аллоҳни зикр қилмаган кишининг таҳорати йўқдир,, давоми...

5115 08:51 / 31.07.2019