1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Таҳорат қилишдан олдин дуо қилиш

08:51 / 31.07.2019 5127 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Таҳорат қилаётганда Аллоҳни зикр қилмаган кишининг таҳорати йўқдир», дедилар. 

Бу ҳадисни Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишди.

Байҳақий ва бошқалар ҳам ривоят қилишган ва заиф деб айтишган.

Абул Фатҳ Наср Мақсидий: «Бисмиллоҳдан кейин таҳоратнинг бошида қуйидаги дуони ўқиш мустаҳаб», дейдилар: 

«Ашҳаду алЛаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ».

Маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Унинг шериги ҳам йўқ деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва расули деб гувоҳлик бераман.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

 

Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шомга азон айтилганида, .Аллоҳумма ҳаза иқбалу лайлика ва давоми...

1259 16:30 / 09.02.2023
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким тонгда ва кеч кирганида .Роббийаллоҳ, таваккалту давоми...

4181 11:13 / 12.02.2022
Ғофир сурасининг 55оятидаги Аллоҳнинг .Васаббиҳ биҳамди роббика бил ъашиййи вал`ибкар, .Қуёш оғганида ва кечқурун Раббингизга ҳамд айтиш ила Уни покланг,, деган давоми...

1583 12:38 / 30.01.2023
Имом Молик .Муваттоъ, китобларида айтишларича, киши ўзи яшамайдиган уйга кирганида .Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн, Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ давоми...

3153 08:32 / 06.01.2019