1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди

08:41 / 17.12.2018 3789 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб бир кунда юз марта айтса, ўнта қул озод қилган баробарида бўлибди. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Унинг бу амалидан афзалроқ ишни ҳеч ким қила олмайди. Фақат шу калималарни кўпроқ айтган киши ўзиб кетиши мумкин», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Имом Нававийнинг “Ал-Азкор” китобидан 

Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Бу онамизнинг асл исмлари Ҳинддир.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб .Бисмиллаҳи, давоми...

32830 08:29 / 03.01.2019
ЎқилишиАллоҳумма солли солаатан каамилатан, ва саллим салааман таамман ъалаа саййидинаа Муҳаммадиниллазий танҳаллу биҳил ъуқод, ва давоми...

122676 09:36 / 23.10.2023
Илмни яхши фаҳмлаш, молдунёнинг кўпайиши ва ризқнинг кенгайиш учун шайх Жалолиддин Суютий раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги тавсия ривоят қилинади .Бунинг учун ҳар куни давоми...

3550 13:54 / 17 январь
Аҳмад Ийса Маъсаровий раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Фотиҳа сураси турли касаллик ва бактерияларга, ғазаб ва нафратга барҳам беради. Хонадонингизни Фотиҳа сурасини давоми...

4055 11:39 / 23.11.2023
Аудиолар

120128 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41793 14:35 / 11.08.2021