1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бошдан айлантириб садақа қилиш

06:10 / 21.09.2018 4433 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир масалада ойдинлик киритиб беришингизни истардим. Қайнотам ҳар жума куни набиралари боши қўл оёқларида пулни айлантириб сенга келган бало қазолар касалликлар мана шу пулга урсин деб сўнг у пулни масжид қутисига ташлайдилар. Мана шундай қилса бўладими буни ҳукми ҳудди тумор таққаннинг ҳукмидай бўлиб қолмайдими яни фарзандларимизни мана шу эҳсон қилинаётган пуллар сақлаяпти деган мано бўлмайдими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Садақа балони қайтаради ва умрни зиёда қилади” деган ҳадислари бор. Садақа қилиш динимизда тарғиб қилинган, аммо ўша айлантириш нотўғри. Масжид қутисига солиш ҳам тўғри иш эмас. Масжид қутисига масжид учун ишатилсин деб ҳадя берилади. Ўша берган пули масжиднинг қайсидир бир жойига ишлатилса берувчи номидан садақи жория бўлиб, тўхтамасдан савоби ёзилиб турилади. Бунинг учун худди намоз ва рўза тутилганидек ниятни холис ва гўзал қилиб, риё-сумъадан эҳтиёт қилиб адо қилиш керак. Тушдан қўрққан, ердан топиб олинган ва шу каби садақотларни масжидга ишлатилмайди, балки фақир-мискинларга берилади. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ отаонаси бунга қарши. .Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз, дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун отаонанинг давоми...

2894 21:29 / 25.04.2016
САВОЛ Талабаларга қандай маслаҳат берасиз Улар аҳамият бериши керак бўлган нарсалар қайсилар ва уларга маънавий таъсир сифатида қандай дуоларни айтиб юришни давоми...

2651 19:59 / 26.04.2016
Савол Ассалому алайкум Қуш тезаги бирор катта ёки кичик сув идишга тушса у сувни ҳукми қандайЖавобndash Ва алайкум ассалом .Кифоя, китобида қуйидагича келади Гўшти давоми...

4150 17:00 / 12.05.2022
Ассалому алайкум Қироатнинг энг паст даражаси ўзи эшитадиган даражада бўлиши керак экан. Ичимизда ўқиган дуо ва суралар учун тиловат қилганнинг савоби давоми...

1856 07:32 / 28.10.2018