1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

«Агар ўша кизга уйлансанг сени ок киламиз»

21:29 / 25.04.2016 2894 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ ота-онаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз» дейишмоқда. Айтингчи, оила қуриш учун ота-онанинг розилиги муҳим шартми?

ЖАВОБ: Бу савол ҳам кўп сўраладиган саволлардан, кўпчилик мана шу масалада эҳтиёт бўлиши лозимлигини яхши билади, шунинг учун қайта-қайта сўралади. Фиқҳий мазхабларимиздан, аҳли сунна вал жамоанинг тўрт мазхабидан учтасида Ҳанбалий, Моликий, Шофиий мазхабида бир қизнинг турмушга чиқиши ёки йигитнинг уйланиши учун валийси, агар отаси бўлса отаси валий бўлади, шу валийсини рози бўлишлиги шарт. Буларнинг розилигисиз никоҳ никоҳ бўлмайди. Лекин бизнинг Ҳанафий мазхабимизда вояга етган йигит-қизларни турмуш ўртоғини танлашда ўз эрклари бор. Кимки, масалан қизлар ўзи рози бўлиб, чунки балоғатга етган, эс хуши жойида, бир турмуш ўртоғини танлаб никоҳдан ўтса, никоҳи никоҳ бўлаверади. Бу ерда отанинг онанинг розилиги лозим бўлган шартлардан эмас. Лекин урф-одатда ота-онага ишонилади, ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмаслиги эътиборга олинади ва барча ёш йигит-қизларни ота-онасини маслаҳати билан ва розилиги билан турмуш қуришга чоғланади. Бу насиҳат маъносидаги кўрсатма ҳисобланади, лекин шаръий маънодаги ҳукм эмас. Шаръий хукм Ҳанафий мазхаби балоғатга етган йигит-қизнинг ўзини ихтиёри ила турмуш қуришга ҳаққи бор. Мана шу ҳолатни яхши ўрганиш керак, агар икки тараф ҳам розилиги жамланса яхши бўлади. Ҳозирги савол берилаётган ҳолатда ота-она ажраб кетган, ота бошқа ерда-ю, фарзандлар она билан туради, ана энди қизни турмуш қуришига етиб келди иш, розилик топилди куёв ҳам тайёр, лекин ота норози бўлиб турибди, бу ерда ҳам ўша гап. Агар қиз ҳоҳласа “отам норози бўлса ҳам тегаман” деса, шариат буйича ҳаққи бор тегиб кетаверади, лекин маслаҳат қилиб икки тараф ҳам рози бўлса яхши бўлади. Ота ҳам фарзандларини ноқулай ҳолатга туширмасдан қарасалар ундан ҳам яхши.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсондаги дангасаликни қандай кетказиш мумкин Доим қолдирмасдан намоз ўқиш, илм олишга иштиёқ ва ғайратни уйғотиш ҳамда уни сўндирмаслик учун нималар қилиш давоми...

4006 21:12 / 24.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Сизга бир саволим бор эди Уйда кучук боқса бўладими Агар бўлмаса нима учун Кучук кийимга тегса нима қилиш керак Кучук бор уйга давоми...

11001 16:25 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Устозлар, жаноза ўқиётганда тобутдаги маййитни бош томони имомни ўнг томонида бўлиши шартми Агар эътиборсизлик сабабли имомни чап давоми...

3693 16:13 / 27.02.2018
СаволАссалому алайкум Устозлар азон дуоси қандай амал Суннатми ёки мустаҳаб Масалан масжиддаман азон айтилди азон дуосини қилиш Мeн суннат дeб ўйлардим, лeкин давоми...

161746 20:48 / 05.05.2017