1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуш тезаги

17:00 / 12.05.2022 4161 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум! Қуш тезаги бирор катта ёки кичик сув идишга тушса у сувни ҳукми қандай?

Жавоб:

– Ва алайкум ассалом! «Кифоя» китобида қуйидагича келади: Гўшти ейиладиган ва ҳавода туриб тезак ташлайдиган кабутар, чумчуқ каби қушларнинг тезаги покдир. Қадимдан Масжидул Ҳаром ва бошқа масжидларда кабутарлар боқиб келинган.Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устиларига кабутар тезак ташлаганда, артиб ташлаб, намоз ўқиганлари маълум. Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган.Шунингдек, имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуфнинг на­дида гўшти ейилмайдиган ва ҳаводан тезак ташлайдиган лочин, қирғий ва қарға каби қушларнинг тезаги ҳам пок.

عَنْ رَاشِدِ بْنِ سَعْدٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْمَاءُ لَا يُنَجِّسِهُ شَيْءٌ إِلَّا مَا غَلَبَ عَلَى لَوْنِهِ أَوْ طَعْمِهِ أَوْ رِيحِهِ. رَوَاهُ الطَّحَاوِيُّ

Рошид ибн Саъддан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Сувни ҳеч нарса нажас қилмайди. Илло, унинг рангига, таъмига ва ҳидига ғолиб келган нарсагина қилади», дедилар».Тоҳавий ривоят қилган.Лекин ундай (оқар сув ёки ўнга ўн бўлиб ҳовучлаб сув олинганда ери очилиб қолмайдиган) бўлмаса, нажас тушган сув ҳам нажасга айланади.Демак, мазкур ҳажмдан кичик бўлган ҳовузга нажас тушса, ундаги сув ҳам нажасга айланади.

Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иншааллоҳ, Рамазон ойида оиламни зиёрат қиламан ҳамда, насиб этса, ватанимизда Ийди Рамазонни ўқиб келмоқчиман.Ҳозир мусофирчиликдаман, рўза тутиш қанақа бўлади давоми...

6751 15:57 / 24.04.2016
СаволАссаламу алайкум Ҳурматли устозлар, менинг бир танишим йиллар муқаддам ўғил фарзандига бир қўй сўйган экан, ҳозирда эса бир маълумотни ўқиб ўғил фарзандга давоми...

4824 05:59 / 16.08.2018
Аёлларда узун соч бўлса, тепадан турмаклаб олиб, ғусл қилаётганда сочнинг тагини ҳўл қилиб масҳ тортса бўладими Ёки ҳар сафар жиққа ҳўл қилиб ювиш керакми Чунки давоми...

7004 15:52 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Тахорат ва ғусл сувига қўл теккизса сув тахоратга яроқсиз бўлиб қолади деб эшитганман, шу ростми Ғусл олаётган пайтда челакдаги сувга бадандан давоми...

2205 10:38 / 15.12.2018