1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Охират учун амал қил. Дунёйингни ҳам унутма!

15:00 / 01.06.2021 4828 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни изла, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил. Ер юзида бузғунчиликни истама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас», – дедилар.

Аллоҳ таоло берган молу дунёга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ушбу ояти каримада ўз аксини топган. Мусулмон банда қўлига молу дунё тушганда, ўзини худди шу оятга мос тутмоғи лозим.

«Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни изла...»

Мусулмон одам, аввало, Аллоҳ берган молу дунё билан охиратни излашга интилади. Яъни молу мулкини шариатда кўрсатилган, охиратда фойда берадиган жойларга сарфлайди. Ҳаром-хариш, гуноҳ, фисқу фужур ва беҳуда ишларга сарф этмайди. Чунки беҳуда ишларга сарфланган молу дунё бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам фойда бермайди. Аксинча, икки дунёда ҳам зиён келтиради. Лекин мусулмон одам охиратни ўйлаб, бу дунёсини тарк қилиб, унутиб ҳам юбормайди.

«...бу дунёдаги насибангни ҳам унутма».

Бу дунёда ҳам яхши яшаб, Аллоҳ берган молу дунёдан ҳалол йўл билан, такаббурлик қилмай фойдаланади. Чунки Аллоҳ таоло ҳалол-пок ризқларни бандалар фойда, ҳузур ва лаззат олишлари, сўнгра уларни берган Зотга шукр қилишлари учун яратган. Ана шунда тавозуъли, ширин ва бахтли-саодатли ҳолга эришилади.

«Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил».

Ҳалол-пок молу дунё Аллоҳнинг бандасига берган ҳадяси ва яхшилигидир. Ўша илоҳий неъматдан баҳраманд бўлган ҳар бир банда бошқа одамларга ҳам яхшилик қилиши керак. Турли сабабларга кўра ноқулай иқтисодий ҳолатга тушиб қолган биродарларига ёрдам бериши, бева-бечора, фақир-мискинларнинг ҳолидан хабар олиши, мусулмонлар манфаати йўлида хайру эҳсонлар қилиши шу жумладаги ишлар қаторига киради.

«Ер юзида бузғунчиликни истама. Албатта, Аллоҳ бузғунчиларни суймас».

Молу дунёга қувониб, унга ишониб, бузғунчиликка – фасод ишларга берилиш ҳеч тўғри келмайди. Аллоҳ бузғунчиларни хуш кўрмайди. Шунинг учун улар икки дунёда хору зор бўладилар.

Аммо молу дунё қўлига тушган одамларда диндорлик, тақво бўлмаса, ҳовлиқиб кетадилар, дарров бузғунчилик қилишга киришадилар. Қорун ҳам ўшандай нафси бузуқ, насиҳат кор қилмайдиган, молу дунё қутуртирган одамлардан эди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жоҳилият сўзи Қуръони каримда тўртта калимага қўшиб келтирилди.1. .Жоҳилият гумони, Оли Имрон сураси, 154оят.Умматнинг бузилиши қалблар бузилиши сабаблидир.2. давоми...

1541 16:00 / 07.07.2021
Фарзанд отаона қўлида бир омонат. Боланинг тоза қалби мум каби ҳар шаклга кира олади. Шаклнинг қандай бўлиши эса бевосита оиладаги тарбиявий муҳимтга боғлиқ. давоми...

2210 09:03 / 27.05.2021
Эрхотин янги маҳаллага кўчиб ўтдилар. Эртаси куни улар нонушта қилиб ўтирганларида аёл қўшни хотиннинг ювилган кийимларни дорга илаётганини деразадан кўриб давоми...

1382 18:40 / 04.01.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Одамлар қачон меванинг аввалини кўрсалар, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келар эдилар. У зот уни олиб давоми...

4444 15:44 / 24.03.2018