1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мева нишонасини кўргандаги дуо

15:44 / 24.03.2018 4441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Одамлар қачон меванинг аввалини кўрсалар, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келар эдилар. У зот уни олиб туриб, «Аллоҳим! Бизга меваларимизда барака бергин. Бизга Мадинамизда барака бергин. Бизга соъимизда ва муддимизда барака бергин. Аллоҳим! Албатта, Иброҳим банданг, халилинг ва набийингдир. Албатта, мен банданг ва набийингдирман. Албатта, у Сенга Макка учун дуо қилди. Мен Сенга Мадина учун у Макка учун қилган дуони ва яна унинг мислича дуони қиламан», дер эдилар.

Сўнгра ўзлари кўрган энг кичик болани чақириб, ўша мевани унга берар эдилар».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Мева нишона бериб, аввалгиси пишганда аҳли фазл ва дуогўй кишиларга олиб бориш кераклиги.

2. Аҳли фазл ва дуогўй кишилар меванинг олдини қўлларига олганларида Аллоҳ таолодан барака сўраб, дуо қилмоқлари лозимлиги.

3. Меванинг аввалини маъсум гўдакларга бериш кераклиги.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ndash Аллоҳ ва Унинг Расули буюрган фарзвожиб амалларни бажариш.ndash Шубҳалардан четланиш, ҳаром ишларни тарк қилиб, улардан узоқлашиш.ndash Суннатларга амал қилиш, давоми...

2262 16:16 / 23.01.2022
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади.Ризқимни мендан ўзга ҳеч ким олмаслигини билганимдан сўнг хотиржам бўлдим,.Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ айтади.Ким агар ризқ куч давоми...

1763 13:00 / 04.03.2022
Нокианинг Майкрософтга сотилиши эълон қилинган мажлисда Нокианинг ижрочи раҳбари шундай деб йиғлаган эди.Биз хато қилмадик, аммо қандайдир сабаб билан зиёнга давоми...

1806 16:00 / 24.08.2023
Тошкентлик аҳли илм биродарларимиздан бири ҳикоя қилади.Бир куни узоқ вилоятга бир иш билан боришимга тўғри келиб қолди. Йўл узоқ бўлгани сабабли тадорик ҳам давоми...

2170 09:00 / 07.07.2021