1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 216-оят

08:45 / 23.02.2018 10467 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизга жанг қилиш фарз қилинди, ҳолбуки, у сиз учун ёқимсиздир. Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. Бақара 216. 

Аллоҳ таоло бандаларининг ҳамма ҳолатларини яхши билади. Уларнинг жангни ёқтирмасликларини ҳам билади. Инсоннинг табиати шундай: машаққатни, қийинчиликни ёқтирмайди. Лекин Ислом одамларга ёқадиган нарсаларни эмас, балки уларга фойда бўладиган, икки дунёда бахт-саодат келтирадиган амалларни таклиф қилади:

«Сизга жанг қилиш фарз қилинди, ҳолбуки, у сиз учун ёқимсиздир».

Инсонга ёқмайдиган жанг, нафақа каби нарсалар аслида ўзи учун яхши бўлади. Шунингдек, урушга бормай, уйда ўтириши каби ўзига яхши кўринган нарсалар аслида унинг учун ёмонлик бўлиши мумкин.

«Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса».

Бундай ишларнинг оқибатини Аллоҳ билади, банда билмайди.

«Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз».

Модомики, Исломга тўлиғича кириш учун баъзан уруш қилишга ҳам тўғри келар экан, «Ҳаром қилинган ойларда уруш қилса нима бўлади?»

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бақара 3. Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларshyдан нафақа қиладиганлардир.Ушбу оятда Қуръон давоми...

3031 02:53 / 23.04.2017
3. Жазомукофот кунининг эгасидир.Яъни .У қиёмат кунининг подшоҳидир,.Ушбу ояти каримада қиёмат куни Явмиддийн деб номланган. .Дин, сўзи араб тилида .ҳисоб,, .жазо,, давоми...

3282 18:05 / 20.03.2017
Албатта, Аллоҳ чивин ва ундан устунроқ нарсаларни мисол қилиб келтиришдан уялмас. Бас, иймон келтирганлар, албатта, у Роббларидан келган ҳақлигини билурлар. Аммо давоми...

3830 14:53 / 07.08.2017
Батаҳқиқ, Мусога китобни бердик ва унинг ортидан расулларни кетмакет юбордик. Ва Ийсо ибн Марямга очиқойдин мўъжизаларни бердик ва уни Муқаддас руҳ билан давоми...

3284 08:20 / 13.10.2017