1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

1 - 3. Жазо-мукофот кунининг эгасидир.

18:05 / 20.03.2017 3281 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ۝

3. Жазо-мукофот кунининг эгасидир.

Яъни «У қиёмат кунининг подшоҳидир».

Ушбу ояти каримада қиёмат куни Явмиддийн деб номланган. «Дин» сўзи араб тилида «ҳисоб», «жазо», «мукофот» деган маъноларни билдиради. Явмиддин, яъни қиёмат куни барча бандалар қайта тирилтирилиб, ҳисоб-китоб қилинадилар. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг Ўзи ҳукм чиқариши, ўша ерда уялиб қолмасликни ўйлаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.

(Фотиҳа сураси, 3-оят)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Булар Аллоҳнинг оятлари бўлиб, уларни сенга ҳақ ила тиловат қилурмиз. Ва албатта, сен расуллардансан. Бақара 252. .Булар, мингларча одамларни ўлдириш ва тирилтириш, давоми...

3112 17:35 / 04.04.2018
Бақара 110. Намозни қоим қилинг, закотни беринг. Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ нима амал давоми...

2972 03:18 / 29.05.2017
Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тугал адо этинг. Агар ушланиб қолсангиз, муяссар бўлган ҳадий вожиб. Ҳадий ўз жойига етмагунча, сочингизни олдирманг. Сиздан ким бемор давоми...

4073 14:55 / 21.06.2017
Эсла, вақтики, Иброҳим билан Исмоил Байтнинг пойдеворларини кўтараётиб, дедилар .Роббимиз, биздан қабул эт, албатта, Сен Ўзинг ўта эшитувчисан ва ўта билувчисан. Бақара 127.

4782 16:55 / 24.11.2017