1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган

09:20 / 25.02.2018 3060 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар: 

«Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.

У зот:

«Қийинчиликларга қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сиз учун «муробитлик»дир», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.

Изоҳ: Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегара қўриқлаб турган одам «муробит» дейилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яна у кишидан ривоят қилинади Бир кўзи ожиз киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг Расули, мениг етаклаб масждига олиб борувчи давоми...

3321 09:05 / 30.03.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда давоми...

3535 14:00 / 23.02.2023
. ,. .17. Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен умматим давоми...

2533 10:30 / 02.04.2019
У кишидан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни .Бу байроқни бир кишига бераманки, у Аллоҳ ва расулини яхши кўради ҳамда унинг қўлида давоми...

2895 09:05 / 25.01.2018