1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 82-оят

08:10 / 05.10.2017 3296 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар – ана ўшалар жаннат соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар. Бақара 82.

Демак, жаннатга кириб, унда абадий қолиш учун Бану Исроилдан бўлиш шарт эмас экан, балки иймон керак экан. Иймон бўлганда ҳам, ҳақиқий иймон лозим, номига, хўжакўрсинга бўлган иймон эмас. Кўплар мусулмонликни даъво қилади, аммо мусулмон киши қилиши лозим бўлган бандалик бурчини ҳам бажармайди. Шу билан бирга, нақд жаннатнинг тўридан жой олишни даъво қилади. Ушбу оятда, худди бошқа оятлардаги каби, ўша қабилдаги кишиларга ҳам раддия бор. Чунки жаннат эгаси бўлиб, унда абадий қолиш бахтига сазовор бўлиш учун иймон ва яхши амаллар шарт қилинмоқда. Иймон Ислом ақийдаси талаб қилган иймондир. Яхши амаллар эса Ислом дини қилишга буюрган амаллардир.

Ҳақиқий иймон кишини шариат кўрсатган яхши амалларни қилишга, қайтарган ёмон амаллардан қайтишга чорлайди. Шундан келиб чиқилса, бунинг аксини қиладиган одамларни ҳақиқий иймон эгаси деб бўладими?

Кейинги оятларда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга яҳудийларнинг кирдикорларини яна ҳам кўпроқ фош қилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
«Сизлардан вафот этиб, жуфтлар қолдираётганлар эса, улар яъни аёллари ўзлари тўрт ою ўн кун кутарлар. Муддатлари етганда ўзлари борасида яхшилик билан қилган давоми...

3977 09:10 / 15.03.2018
Кимки васият қилувчидан тойилиш ёки гуноҳ содир бўлишидан қўрқиб, уларнинг орасини ислоҳ қилса, унга гуноҳ йўқ. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. давоми...

2698 08:30 / 20.01.2018
Одамлар ичида Аллоҳдан ўзга тенгдошларни тутадиганлар ва уларни Аллоҳни севгандек севадиганлар бор. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари кучлидир. Зулм давоми...

3779 13:10 / 01.01.2018
Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида тентираган ҳолларида қўйиб берадир. Бақара 15Аслида истеҳзо, макрҳийла каби ишларни Аллоҳга нисбат бериб бўлмайди. давоми...

2711 05:24 / 07.07.2017