1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Шаъбон ойи рўзаси

14:00 / 23.02.2023 3533 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Унинг фақат озгинасининг рўзасини тутмас эдилар. Балки, ҳаммасини тутар эдилар, десак ҳам бўлаверади».

Тўртовлари ривоят қилган.


Ушбу ривоятда асосан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Чунки, Аллоҳнинг амри шундоқ. Рамазондан кейин энг кўп рўзаси тутиладиган ой Шаъбон экан.


Умму Салама розияллоҳу анҳо:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шаъбон ва Рамазондан бошқа икки ойнинг кетма-кет рўзасини тутганларини кўрмадим», дедилар.


Термизий яхши санад билан ривоят қилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .5862. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирортангиз бошига тушган кулфатни деб ҳаргиз ўлим давоми...

1499 07:00 / 28.10.2018
Абу Умома Судай ибн Ажлон алБоҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадоъда қуйидагича хутба қилганларини давоми...

2633 21:10 / 02.01.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшаклари теридан бўлиб, ичига хурмонинг қипиғи тиқилган эди,. Имом Бухорий ривоятлари.

2523 06:10 / 02.09.2018
Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади.Эй опамнинг ўғли Ҳилол янги чиққан ойга қарардик, сўнгра яна ҳилолга қарардик, сўнгра яна ҳилолга қарардик, яъни, икки давоми...

2818 06:00 / 18.08.2018