1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 150-оят

13:40 / 17.12.2017 2958 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва қаердан чиқсанг ҳам юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам юзингизни у томонга буринг, токи одамларда сизга қарши ҳужжат бўлмасин – улардан зулм қилганлар бундан мустасно – бас, улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар! Ва сизга неъматимни батамом этишим учун; шоядки, ҳидоят топсангиз. Бақара 150. 

Ушбу оятнинг илк жумласидаги амр –

«Ва қаердан чиқсанг ҳам юзингни Масжидул Ҳаром томон бур»

Набий алайҳиссаломга тааллуқли бўлса, кейин Ислом умматига, мусулмонларга хитоб қилиниб:

«Қаерда бўлсангиз ҳам юзингизни у томонга буринг…» деб буюрилмоқда. Кейин эса бу ишнинг ҳикмати баён қилинмоқда:

«…токи одамларда сизга қарши ҳужжат бўлмасин».

Агар қибла Каъбага қаратилмаганида, одамлар орасида Исломга, мусулмонларга қарши турли-туман гап-сўзлар, ҳужжат ва далиллар кўпаяр эди. Набий алайҳиссалом ва мусулмонлар қаерда бўлсалар ҳам, юзларини Масжидул Ҳаромга – Каъбаи Муаззамага ўгирсалар, бу муқаддас жойнинг собит қибла бўлиб қолганлиги душманларнинг оғзини беркитади, ҳужжатларини йўққа чиқаради. Шунда ҳам яна душманликда давом этаверадиганлари, албатта, золимлардан бўлади. Аллоҳ мусулмонларни огоҳлантириб, демоқдаки,

«…бас, улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар!»

Яъни «Уларнинг орасида зулм қиладиганлари бор, аммо улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Улар ҳам ожиз бир бандадирлар, у золимлардан қўрқиб, Аллоҳнинг айтганини тарк қилиш керак эмас. Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзидан қўрқиш керак. Ҳамма иш Унинг қўлида».

Золимларнинг ҳеч нарсага арзимаслиги, Аллоҳ таолодангина қўрқиш зарурлиги таъкидланганидан сўнг бу ишларнинг барчаси Аллоҳдан бир неъмат эканига ишора этилади. Неъматни тугал адо этиш хабари ила Аллоҳ таоло умидворликни янада ўстиради:

«Ва сизга неъматимни батамом этишим учун; шоядки, ҳидоят топсангиз».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан, Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмаса ҳам, молини одамлар кўриши учун нафақа қилганга давоми...

3693 13:48 / 19.04.2018
.Марям, 31. Мени қаерда бўлсам ҳам, муборак қилди. Модомики, ҳаёт эканман, намоз ва закотни тавсия қилди.

3505 03:15 / 08.06.2017
Жолут ва унинг лашкарларига рўбарў келганларида .Роббимиз, устимиздан сабр тўккин, қадамларимизни собит қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин,, ndash давоми...

3091 09:30 / 02.04.2018
Бир жон бошқа жондан ҳеч нарсани адо қила олмайдиган, ундан шафоат қабул қилинмайдиган, ундан тўлов олинмайдиган ва уларга ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинг. давоми...

2629 06:15 / 28.08.2017