1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 146-оят

16:00 / 13.12.2017 3013 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз китоб берганлар уни (Муҳаммадни) болаларини танигандек танирлар. Ва албатта, уларнинг бири гуруҳи билиб туриб, ҳақни беркитарлар. Бақара 146. 

Инсон ўз боласини ҳаммадан яхши танийди. Чунки бола унинг жигарбанди, унда ўзининг қони, ҳис-туйғулари ва бутун вужуди аксини топган. Баъзи ҳолларда боланинг ўзи у ёқда турсин, ҳидидан ҳам танийди. Шунга қиёсан, зарбулмасал қилиб айтиляптики,

«Биз китоб берганлар уни худди болаларини танигандек танирлар».

Чунки уларнинг муқаддас китоблари – Таврот ва Инжилда охирзамон Пайғамбари ҳақида очиқ-ойдин хабарлар келган. Яҳудийлардан инсофлилари ўша хабар асосида Набий алайҳиссаломга иймон келтириб, саҳобалик бахтига муяссар бўлганлар.

Ўшалардан бири Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу:

– Мен уни ўғлимдан ҳам яхши танийман, – деганлар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:

– Нима учун? – деб сўраганларида:

– Муҳаммаднинг пайғамбар эканига менинг ҳеч шубҳам йўқ, аммо ўғлимнинг онаси хиёнат қилган бўлиши мумкин, – деганлар. Шунда ҳазрати Умар у кишининг бошларидан ўпганлар.

«Ва албатта, улардан бир гуруҳлари билиб туриб, ҳақни беркитарлар».

Лекин аҳли китоблардан бир гуруҳлари ҳақни билиб турсалар-да, ҳасад қилиб, беркитадилар. Шу жумладан, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликлари ва қибла ҳақидаги илмни ҳам. Улардаги мавжуд ҳасад доимо ўзини кўрсатиб туради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусодан кейинги Бану Исроилдан бўлган зодагонларни билмадингми Ўшанда улар ўз набийларига .Бизга бир подшоҳ тайин қилгин, Аллоҳнинг йўлида уруш қилайлик,, ndash давоми...

3139 09:55 / 29.03.2018
Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва давоми...

24618 12:20 / 28.10.2017
Уларнинг ичида китобдан бехабар, хомхаёлдан бошқани билмайдиган саводсизлар бор. Улар фақат гумон қиладилар, холос. Бақара 78. Яъни яҳудийлар ичида Тавротдан давоми...

3737 09:00 / 01.10.2017
Мусо ўз қавмини сероб қилишни сўраганида, .Асоинг билан тошни ур, ndash деганимизни эсланг. Бас, ундан ўн иккита булоқ отилиб чиқди. Ҳар бир авлод одамлар ўз с ув ичиш давоми...

3049 09:25 / 08.09.2017