1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Албатта олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир

08:00 / 14.11.2017 2929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли Абу Зайд Усама ибн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У севимли кишилари ҳамда севимли кишиларининг ўғли эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари оталари ҳузурларига (бир одамни) юбориб: «Ўғлим ўлим тўшагида ётибди. Бизнинг олдимизга келинг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларига салом йўллаб, “Албатта олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Ҳар бир нарсанинг Унинг ҳузурида белгиланган вақти бордир. Қизим сабр қилсин ва савобини умид қилиб турсин”, дедилар. Қизлари яна одам жўнатиб, у зот келишларини онт ичиб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам охири ўринларидан турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва яна бир қанча кишилар бор эди. Ҳалиги гўдак Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатилди. У зот гўдакни қучоқларига олдилар. Гўдак эса ўлим талвасасида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан ёш оқди. Шунда Саъд: “Эй Аллоҳнинг расули, бу нима? (Яъни, йиғлашдан қайтарар эдингиз-ку)” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу, Аллоҳ бандалари қалбларида пайдо қилган раҳматидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда: “Бандаларидан хоҳлаган кишисининг қалбида буни пайдо қилади. Албатта, Аллоҳ раҳмли бандаларига раҳм қилади”, деб айтилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Адий ибн Ҳотимдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Яримта хурмо ни инфоқ қилиб бўлса ҳам, дўзахдан сақланинглар,, деб айтдилар.Муттафақун алайҳ.

2497 06:00 / 29.09.2018
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким эртамикечми, масжид томон борса, Аллоҳ таоло унга ҳар эрта давоми...

1253 08:59 / 29.09.2019
564 . . . , . . ,. . 5641. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

1541 09:21 / 07.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бири иккинчисини ўлдирган икки кишининг ҳолига Аллоҳ таоло кулади. давоми...

3007 08:00 / 09.11.2017