1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Бу кечада (мана бу кишини) ким меҳмон қилади?

09:21 / 07.10.2018 1543 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

564- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنِّي مَجْهُودٌ، فَأَرسَلَ إِلَى بَعْضِ نِسَائِهِ، فَقَالَتْ: وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالحَقِّ مَا عِنْدِي إِلاَّ مَاءٌ، ثُمَّ أَرْسَلَ إِلَى أُخْرَى. فَقَالَتْ مِثْلَ ذَلِكَ، حَتَّى قُلْنَ كُلُّهنَّ مِثْلَ ذَلِكَ: لاَ وَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ مَا عِنْدِي إِلاَّ مَاءٌ. فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يُضِيفُ هَذَا اللَّيْلَةَ؟» فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ: أَنَا يَا رَسُولَ اللهِ، فَانْطَلَقَ بِهِ إِلَى رَحْلِهِ، فَقَالَ لامْرَأَتِهِ: أَكْرِمِي ضَيْفَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ.

وَفِي رِوَايَةٍ قَالَ لامْرَأَتِهِ: هَلْ عِنْدَكِ شَيْءٌ؟ قَالَتْ: لاَ، إِلاَّ قُوتَ صِبْيَانِي، قَالَ: عَلِّلِيهِمْ بِشَيءٍ وَإِذَا أَرَادُوا العَشَاءَ، فَنَوِّمِيهِمْ، وَإِذَا دَخَلَ ضَيْفُنَا، فَأَطْفِئِي السِّرَاجَ، وَأَريِهِ أَنَّا نَأْكُلُ، فَقَعَدُوا وَأَكَلَ الضَّيفُ وَبَاتَا طَاوِيَيْنِ، فَلَمَّا أَصْبَحَ غَدَا عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: فَقَالَ: «لَقَدْ عَجِبَ اللهُ مِنْ صَنِيعِكُمَا بِضَيفِكُمَا اللَّيْلَةَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

564/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «эй Аллоҳнинг Расули, мен очликдан қийналиб кетдим», деганида, у зот баъзи аёлларига одам жўнатдилар. (Аёллари) «Сизни ҳақ билан юборган зотга қасамки, бизда сувдан бошқа нарса йўқ», деди. Кейин бошқа хотинларига одам юбордилар. У ҳам аввалги каби сўз айтди. Хаттоки барчалари: «Сизни ҳақ билан юборган зотга қасамки, ҳузуримда сувдан бошқа нарса йўқдир», деб айтишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кечада (мана бу кишини) ким меҳмон қилади?» дедилар. Ансорийлардан бўлган бир киши: «Мен меҳмон қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деб, уйига олиб борди-да хотинига: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳмонларини ҳурмат қил», деди.

Бошқа ривоятда у киши хотинига: «Сенда егулик бирор нарса борми?», деди. Хотини: «Йўқ, фақат болаларимнинг овқати бор холос», деди. Шунда у киши: «Болаларни бирор нарса ила юпатиб тур. Агар кечки овқатни хоҳлашса, ухлатиб қўй. Меҳмонимиз уйга кирганида чироғни ўчириб қўй. Меҳмонга биз ҳам еётгандек бўлиб кўринайлик», деди. Улар овқатга ўлтиришди. Меҳмон овқат еди. Икковлари оч ҳолда ётишди. Қачонки тонг отганида ҳалиги ансорий Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борганида у зот: «Аллоҳ таоло сиз эр-хотиннинг бу кеча ўз меҳмонларингизга нисбатан қилган ишингиздан мамнун бўлди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Умома Судай ибн Ажлон алБоҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжатул вадоъда қуйидагича хутба қилганларини давоми...

2634 21:10 / 02.01.2018
. .6076. Абу Рифоъа Тамим ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, давоми...

1606 09:26 / 19.11.2018
Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли давоми...

3039 09:25 / 24.03.2018
БИРИНЧИ ҲАДИС quot quot . . quot . . quot .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий давоми...

4141 15:45 / 27.05.2017