1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 63-оят

09:25 / 11.09.2017 2621 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳду паймонингизни олганимизни ва: «Биз сизга берган нарсани қувват билан олинг ва ундаги нарсаларни эсланг, шоядки, тақво қилсангиз», – дея устингизга Турни кўтарганимизни эсланг. Бақара 63. 

Оятда қайси аҳд-паймон назарда тутиляпти? Бунинг тафсилоти бошқа сура ва оятларда келади. Бу ерда фақат эслатиб ўтиляпти. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу устиларига кўтарилган Тур тоғи масаласини ойдинлаштириб, «Улар тоат қилишдан бош тортганларида Тур тоғини бошлари устида кўтарган», – деганлар.

Оятда:

«Биз сизга берган нарсани қувват билан олинг ва ундаги нарсаларни эсланг, шоядки, тақво қилсангиз», – дейилмоқда.

Яъни «Тавротни маҳкам тутинг, унда келган ҳукм, ваъз, насиҳат ва кўрсатмаларни доимо эсланг, уларга амал қилинг. Агар шундай қилсангиз, тақводор бўлишингиз мумкин», – дейиляпти. Хўш, Бану Исроил аҳду паймонида собит турдими? Аллоҳ берган Тавротни маҳкам тутиб, ундаги нарсаларни эслаб, амал қилдими? Бу саволнинг жавоби келгуси оятда зикр этилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Нисо, 162. Лекин улардан илмда мустаҳкам бўлганлари ва мўминлари сенга нозил қилинган нарсага ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон давоми...

2810 14:42 / 02.06.2017
3. Жазомукофот кунининг эгасидир.Яъни .У қиёмат кунининг подшоҳидир,.Ушбу ояти каримада қиёмат куни Явмиддийн деб номланган. .Дин, сўзи араб тилида .ҳисоб,, .жазо,, давоми...

3280 18:05 / 20.03.2017
Бас, зулм қилганлар уларга айтилган сўзни бошқасига алмаштирдилар. Бас, зулм қилганларга фосиқлик қилиб юрганлари туфайли осмондан қақшатқич азоб туширдик. давоми...

2954 09:05 / 07.09.2017
Саноқли кунларда. Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан. Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида фидя ndash бир мискин таоми бордир. Ким давоми...

2394 09:25 / 22.01.2018