1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 58-оят

04:25 / 06.09.2017 3256 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ушбу шаҳарга киринг ва унда хоҳлаган жойингизда бемалол енг ҳамда эшикдан таъзим билан киринг ва: «Ҳиттотун», – денг, сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшилик қилувчиларга зиёда қиламиз», – деганимизни эсланг. Бақара 58.

Аввал бир неча бор такрорланганидек, бу ҳодисаларнинг баёни бошқа сураларда батафсил келади, ҳозир эса қисқача эслатиляпти. Ушбу оятдаги

«Ушбу шаҳарга киринг…» деган жумладаги «шаҳар»дан мурод Қуддуси шарифдир. Узоқ замонлар Мисрда ватангадо бўлиб юрган Бану Исроилга Аллоҳ таоло ватан ато қилиб, «Ушбу шаҳарга киринг», – деяпти. Бунинг устига, яна:

«…унда хоҳлаган жойингизда бемалол енг…» – деб катта марҳамат кўрсатяпти.

Шу билан бирга, қандай ҳолда кириш лозимлигини ҳам ўргатяпти:

«…эшикдан таъзим билан киринг ва: «Ҳиттотун», – денг…» яъни «Одоб билан «Ҳиттотун» деган сўзни айтиб киринг», – дейилди.

«Ҳиттотун» дегани «Афв эт, гуноҳимни кеч» деган маънони англатар экан.

Бундан кўринадики, Аллоҳ неъмат ато қилганда, албатта шукр этиш керак. Шукр ҳам сўз билан, ҳам амал билан бўлиши лозим.

Бану Исроил агар қишлоққа сажда ила, гуноҳларини кечишини сўраб, Аллоҳ ўргатган сўзни айтиб кирсалар, У Зот уларга мағфират ваъда қилди.

«…сизнинг хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшилик қилувчиларга зиёда қиламиз», – деди.

Хўш, Бану Исроил бунга жавобан нима қилди?

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар хавфда қолсангиз, пиёда ва уловда ҳолингизда. Омонликда бўлганингизда Аллоҳни У Зот сизга билмаган нарсангизни ўргатганидек зикр қилинг. Бақара 239. Намоз давоми...

2893 10:30 / 20.03.2018
Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида тентираган ҳолларида қўйиб берадир. Бақара 15Аслида истеҳзо, макрҳийла каби ишларни Аллоҳга нисбат бериб бўлмайди. давоми...

2718 05:24 / 07.07.2017
Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз. Бақара 183. Бу ояти каримани ҳам Аллоҳ давоми...

3355 08:45 / 21.01.2018
Чақмоқ кўзларини олиб қўяй дейди. Ҳар сафар ёришган пайтда юриб олишар, қоронғи бўлса, туриб қолишар. Аллоҳ агар хоҳласа, қулоқ ва кўзларини кетказур. Албатта, давоми...

4960 16:44 / 19.07.2017