1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 36-оят

10:10 / 17.08.2017 3203 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бас, шайтон уларни ундан тойдирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва: «Бир-бирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва маълум вақтгача баҳрамандлик бордир», – дедик. Бақара 36. 

Шайтон Одам Ато билан Момо Ҳавони қандай қилиб йўлдан оздиргани бошқа оятларда баён қилинган. Бу ерда суранинг умумий йўналишига қараб, фақат «шайтон уларни ундан тойдирди»,адаштирди, деб қўйилмоқда.

Оятнинг давомида:

«…ва бўлган нарсаларидан чиқарди», – дейилмоқда.

Бу жумла бизнинг тилимизда бир оз тўмтоқроқ чиқмоқда. Лекин Қуръони Карим матнида бу жумла ниҳоятда мўъжизакор жаранглайди. Баъзи таржимонлар уни «Жаннатдан чиқарди», деб таржима қилганлар. Лекин матндаги маъно айнан «икковлари бўлган нарсадан» сифатида келган. Бунда маънони умумий тарзда «Жаннатдан, неъматдан, ҳузур-ҳаловатдан чиқарди...» дея тушуниш мумкин.

Шайтон васваса қилди, Одам аҳдини унутди, иғво қаршисида заифлашди, бўлар иш бўлди. Шунда илоҳий ҳукм чиқди:

«Бир-бирингизга душман бўлган ҳолда тушинглар…»

Шундан буён инсон билан шайтон орасидаги душманлик бошланди ва бу душманлик қиёматгача давом этажак. Аллоҳ уларга ер юзини қароргоҳ қилиб берди ва бир муддат – то қиёматгача бунда қоладилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар қачон бирор аҳд қилсалар, улардан бир гуруҳи уни бузаверадими Йўқ Кўплари иймон келтирмаслар. Бақара 100.Яҳудийларнинг аҳдни бузувчи халқ экани аввалги оятлар давоми...

3339 09:00 / 26.10.2017
Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўйлар давоми...

2785 17:12 / 28.07.2017
Ана ўшалар дунё ҳаётини охиратга сотиб олганлардир. Улардан азоб енгиллатилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас. Бақара 86.Охиратни сотиб, дунёни олиш яҳудийларнинг давоми...

4062 01:29 / 12.10.2017
Эй иймон келтирганлар Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларидан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унгагина ибодат қиладиган бўлсаларингиз. давоми...

3337 08:25 / 11.01.2018