1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Пешона ва бурун ила сажда қилиш...

15:58 / 01.07.2017 5895 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум!“Кифоя”да намоз сифати бобида 251-бетда “пешона ва бурун ила сажда қилиш, фатво шунга берилган” дейилган. “Мўминнинг меърожи” китобида “намознинг вожиблари” деган жойида “саждада бурун билан пешонанинг баробар ерга тегиб туриши” дейилган. Агар пешона билан бурун баравар ерга тегмаса ёки бурнини текизиб пешонасини текказмаса ёки пешонасини теказиб бурнини текказмаса тарки вожиб бўлиб, саждаи сахф вожиб бўладими? Агар имом саждаи саҳф қилмаса ўқиётган намозини вақти чиқишига узоқ бўлса, иқтидо қилган одам бошқатдан ўқиб олиши керакми? Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди

Ва алайкум ассалом! Ибни Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Етти аъзо билан сажда қилишга буюрилинганман. (Имом Бухорий).

Фатво китобларимизнинг барчасида икки оёқ ва пешона ерга тегиб туришлиги фарз дейилган. Шунга биноан агар ёлғиз буруннинг ўзи билан сажда қилиб пешона тегмаса, ундай сажда сажда ҳисобланмайди. Агар ёлғиз пешонанинг ўзи билан сажда қилинса, сажда дуруст бўлади. Лекин ҳам пешона ва ҳам бурун билан сажда қилиш мукаммал саждадир. Саждада бурунни ҳам қўшиш мустаҳаб саналади. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ: “Ёлғиз пешонанинг ўзи билан сажда қилса, кароҳиятсиз жоиз” деганлар. Шунга биноан пешонанинг ўзи билан сажда қилиниб, бурун тегмаса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг фатволарига биноан буруннинг ўзи билан сажда қилиниб пешона тегмаса, намоз кароҳият билан адо бўлади – деганлар. Унда саждаи саҳв вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/savol/38370

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қизим хорижий бир ташкилотда ишлайди. У ерда намоз ўқиш учун шароит йўқ. Ҳар куни у эрталаб бомдод намозини ўқийди ва кечқурун ишдан келиб, пешин, аср, шомнинг давоми...

2698 15:10 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар, юртимизда чоп этилаётган Қуръони Карим китоблари сотила бошланди ва унинг нархи 31000 сўм деб белгиланди. Мен Қуръони Карим сотадиган давоми...

3943 06:10 / 09.09.2018
Эрхотин қўшилгач, ғусл қилмасдан уйқуга кетиши ёки таом ейиши мумкинми Жунуб ҳолатда тирноқ олиш, қўлтиқни тозалашчиЖАВОБ Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни давоми...

5107 18:49 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Бир киракаш биродарим менга таксилик қилиш шариатимизда мумкинми деди мен ҳа жоиз дедим яъни топгани ҳалол дедим умумий қилиб айтдим. Кейин у давоми...

4652 06:30 / 27.08.2018