1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Жимоъдан кейин ғусл қилмай ухласа бўладими?

18:49 / 24.04.2016 5092 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эр-хотин қўшилгач, ғусл қилмасдан уйқуга кетиши ёки таом ейиши мумкинми? Жунуб ҳолатда тирноқ олиш, қўлтиқни тозалаш-чи?

ЖАВОБ: Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни истаса, аввал қўлларини, сўнг оғзини ювади, ундан кейин овқатланса бўлади. Жунуб ҳолда ухлашни истаган одам агар намоз вақтини ўтказиб юбормай уйғонишига амин бўлса, жоиз. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Шубҳасиз, ичида ит, сурат ва жунуб бўлган уйга фаришталар кирмайди". Бу ҳадисдан мурод жунуб ҳолда юришни одат қилган, бир неча вақт намозни ўтказиб юборганлардир. Демак, жунуб бўлгач, қанча тез ғусл қилса, шунча яхши. Жунуб бўлган одамнинг ухлашдан олдин таҳорат олмоғи машруъдир. Баъзилар мустаҳаб, ҳам дейишган.

Жунуб ҳолда киндик остини ва қўлтиқни туклардан тозалаш ва тирноқ олиш макруҳдир (кароҳиятлидир). Бундай ишларни ғусл олиб бўлгандан кейин бажариш керак. Ҳайз кўрган ва нифосдаги аёлларнинг ҳам ҳукми шундай.  

Имом Ғаззолий "Иҳёу улумид-дин" китобида бундай дейдилар: "Жунуб бўлган (киши) тирноқ олиши, тукларни қириши, этак ва қўлтиқ остини тозалаши, қон олдириши ёки вужудидан ҳар қанақанги парчани, бўлакни узиши, қўпориши яхши эмас. Чунки барча аъзолар, бутун вужуд қиёматда тирилганида ювилмай қолган ёки шу ҳолда қирилган ҳар нарса жунуб ҳолида бўлади" (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қайсидир бир китобда .3 жойда фаришта инсонни тарк этади, деб эшитгандим. Кейин эса ўша китобни топа олмадим. Агар мумкин бўлса фаришта инсонни қаерда ва нега тарк давоми...

4815 21:19 / 27.04.2017
Қизлар кўчакўйда ҳар хил очиқ кийимларни кийишиб юришади. Агар уларнинг аврат жойларига бехосдан кўз тушиб қолса, нима бўладиЖАВОБ Бехосдан тушган назар учун давоми...

3203 14:30 / 24.04.2016
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМАссалому алайкум шайх ҳазратлари Сизга савол бериш бахтига муяссар этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Ҳиндуизм ва буддизм давоми...

3170 21:47 / 25.04.2016
САВОЛ Шайх ҳазратлари ҳар йили пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган .Қуръон тиловати мусобақалари, ҳақида сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Менга бу танловларда, давоми...

2493 21:37 / 25.04.2016