1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қизим хорижий бир ташкилотда ишлайди. У ерда намоз ўқиш учун шароит йўқ.

15:10 / 26.04.2016 2699 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қизим хорижий бир ташкилотда ишлайди. У ерда намоз ўқиш учун шароит йўқ. Ҳар куни у эрталаб бомдод намозини ўқийди ва кечқурун ишдан келиб, пешин, аср, шомнинг қазосини ва хуфтонни ўқийди. Шундай қилиш мумкинми?

Албатта намоз фарзлигини билиб шу тарзда намоз ўқиб бориш ниҳоятда яхши. Лекин ўша хорижий ташкилотлар ҳам тушунади, айтиб, тушунтириб, вақтида намоз ўқиши учун беш, тўрт дақиқани ижозатини олинса ёки ундан озроқ кўпроқ вақтни менимча ўша хорижий ташкилотни ходимлари, раҳбарлари ҳам бош тортмайдилар балки ҳурсанд бўладилар деган маънодамиз. Шунинг учун бундай пайтларда иш жойида, ишлаётган кишилар, балки ўша иш раҳбарлари билан келишиб уларга тушунтириб, бу ишга ёки бошқа бир тарафга зара келтирмаслигини англатиб намозни вақтида ўқишни йўлга қўйиш пайида бўлиш керак, ана шу яхши. Иш маъноси намозни тарк қилишга ёки қазо қилиб вақтидан кейин ўқишга сабаб бўлаолмайди. Албатта шунчалик ўқиб, қазосини ҳам ўқиб туриш ўқимай қўйишликдан катта бир яхшилик, улкан бир саодат. Лекин ўша саодат баркамол бўлиши учун иложини қилиб, йўлини топиб ишхонани ўзида ўқиб олишни йўлга қўйса яхши бўлади. Албатта бу ноқулайларни ичида юрган одам учун ўтириб олиб гапириш, қандайдир бир тушунмовчиликка ўхшаб эшитилиши ҳам мумкин. Лекин намозни аҳамияти шунчалик улуғлигидан бу нарсани айтилиши лозим лобуд. Аллоҳ намозни адо этаман деган ҳар бир бандаи мўминни, эркагу аёлни шароитини осон қилсин, яхшиласин. Намозини ўз вақтида адо этишда Парвардигори оламнинг Ўзи ёрдамчи бўлсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум 563савол жавобда Қуръон ўқиб ўлганларга бағишлаш кейин чиққан, бизнинг юртимизга хос дейилган экан. Ҳадисларда келмаган бўлса бундай қилишимиз давоми...

2379 08:15 / 08.06.2020
Бугунги кунда турли газеталарнинг саҳифаларида машҳур кишилар билан, санъаткорлар билан учрашувлар қилиш урф бўлган. Улар эса турли мавзулардги фикрларини давоми...

2815 20:57 / 27.04.2016
Оиладаги қўполлик ва унинг муолажасиМажлис оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси масаласини ва унга бағишланган илмий тадқиқотларни кўриб чиқди ва қуйидаги давоми...

2751 20:05 / 26.04.2016
Иншааллоҳ, Рамазон ойида оиламни зиёрат қиламан ҳамда, насиб этса, ватанимизда Ийди Рамазонни ўқиб келмоқчиман.Ҳозир мусофирчиликдаман, рўза тутиш қанақа бўлади давоми...

6751 15:57 / 24.04.2016