1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Илмнинг асли ибодатдир

21:39 / 19.05.2017 3956 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илмнинг даражаси буюк. Одамлар ризқ келишига сабаб бўлувчи илмларни орзу қилишади. Лекин адаштирмайдиган, ҳалол-ҳаромни ўргатадиган илмгина ибодатнинг асли саналади. Яратилган нарсаларни танишлик илми эса дунёни ислоҳ этади.  Буйруқлардаги илмнинг асли ибодатдир.

Қуръони Карим бизга Аллоҳ  таоло ва Набий алайҳиссалом ирода этган илмларни ҳам ўргатади. Бу илмлар фақатгина фойда эмас, балки роҳату лаззат берадиган илмдир. Аллоҳ таолони таниган, Унинг манҳажида, йўлида юрган кишига ҳам лаззат, ҳам фойда берадиган илм яқинлашади.

Илмсизлик Ислом умматининг энг асосий душманидир. Ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу: «Эй ўғлим, илм мол-давлатдан афзалдир, чунки илм сени қўриқлайди, сен эса молни қўриқлайсан», деганлар. Сарфлаш молни камайтиради. Аммо илм сарфлаш билан зиёда бўлади.

Илмсизлик  инсоннинг ашаддий душманидир. У инсонга ёмонликни раво кўради. Инсоннинг бошига қандай мусибат тушмасин, Яратувчисининг таълимотидан чиққани сабаблидир. Бандада вақт ва нафс бор экан, у Парвардигорнинг чегарасидан муаммоларини ҳал этиш учун чиқаверади. Бу чиқишига эса илмсизлик сабаб бўлади. Илмсизлик нафсга эрк беради.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Ва: «Агар эътибор қулоғи билан эшитганимизда ёки ақлни ишлатганимизда эди, дўзахийлар орасида бўлмаган бўлар эдик», дерлар» (Мулк сураси, 10-оят).

Эй банда, нафсингни яхши кўрасанми?! Бахтли бўлишни истайсанми?! Тананг соғ бўлишини-чи?! Ундай бўлса, илм талаб қил! Илм атрофингда, сенга ва болаларингга яқин бўлган инсонларда…

Ёш олим улуғдир. Кекса жоҳил кичикдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» (Зумар сураси, 9-оят.)

Ислом дини – илм динидир. Биринчи нозил бўлган суранинг биринчи ояти ҳам «Ўқи!» (Алақ сураси, 1-оят)деган амр билан бошланади. Шундай экан, фарзандларимизнинг ухровий, дунёвий, ахлоқий илмлар соҳиби бўлишига бугундан жидду жаҳд қилайлик. Зеро, эртага уларнинг меваси биз учун ҳам, ўзлари учун ҳам тотли бўлади.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳусайн ибн Ваҳваҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Толҳа ибн Баро бемор бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўргани келдилар. У зот .Мен Толҳада давоми...

1103 11:00 / 07.06.2023
Саҳобалардан бирор киши у аъробийни танимас эди. Саҳродан келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳижрат ва жиҳод учун байъат қилди. Сўнгра бир ғазот давоми...

2409 14:29 / 12 январь
Имом Абулҳасан Мовардий .Дунё ва дин одоби, китобида айтади .Илмнинг барчасини иҳота қилишга бирор йўл йўқ экан, унинг баъзисини билмаслик ор эмас, сенинг давоми...

1747 11:00 / 20.12.2021
Бағрикенглик ва осонлик Ислом шариатининг энг улкан мақсадидир. Бу маънони таъкидловчи ҳужжат ва далиллар кўп. Бағрикенглик инсон табиатига боғлиқ нарсадир. давоми...

3366 12:56 / 06.05.2018