1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Билмайман десанг ўргатишади, биламан десанг...

11:00 / 20.12.2021 1744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Абулҳасан Мовардий «Дунё ва дин одоби» китобида айтади: «Илмнинг барчасини иҳота қилишга бирор йўл йўқ экан, унинг баъзисини билмаслик ор эмас, сенинг билмайдиган нарсанг ҳақида «Билмайман», дейишинг уят эмас».

Имом Ғаззолий «Иҳё» китобида Имом Шаъбийнинг «Билмайман — илмнинг ярми» деган сўзидан кейин қуйидагиларни айтган: «Ким билмаганидан Аллоҳ учун сукут қилса, сўзлагандан кам ажр олмайди. Чунки билмасликни эътироф қилиш нафсга оғирдир.

Ибн Абдулбарр «Жомиъ баён ал-илм ва фазлиҳ» китобида баъзи аҳли илмларнинг сўзини келтирган:

«Билмайман»ни ўрган ва «Биламан»ни ўрганма. Чунки сен «билмайман» десанг билгунинга қадар ўргатишади. Агар, «биламан» десанг, билмай қолгунингча савол беришади».

Абу Хайсама Насоий «Илм» китобида Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ушбу сўзини келтирган: «Билмайдиганни Аллоҳ билгувчироқ дейиш илмдандир».

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Моида сурасида шундай марҳамат қилади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تُحَرِّمُواْ طَيِّبَاتِ مَا أَحَلَّ اللّهُ لَكُمْ وَلاَ تَعْتَدُواْ إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ

 
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган пок нарсаларни ҳаром қилманг. Ҳаддингиздан ошманг. Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошувчиларни севмас». (87-оят)

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида шундай марҳамат қиладилар: «Албатта, Аллоҳ илмни бандалардан бир суғуришда суғуриб олмайди. Лекин илмни уламоларни қабз қилиш орқали олади. Ҳатто агар олим қолмаса, одамлар ўзларига жоҳилларни йўлбошчи қилиб олишади. Шунда улар илмсизларча фатво беришиб, ўзларини ҳам ўзгаларни ҳам адаштиришади».

Имом Бухорий ривояти.

Али розияллоҳу анҳу шундай деган: «Фақат гуноҳингдан қўрқ, фақат Роббингдан сўра. Билмайдиган киши билиб олгунга қадар сўрашдан уялмасин».

Иброҳим Нахаий Омир Шаъбийдан (тобеинлар ичида ўз даврининг олим кишиси) бир масалани сўради.

У: «Билмайман», деди. Шунда Имом Нахаий айтди: «Аллоҳга қасамки, бу олим ўзи билмагани ҳақида сўралса: «Билмайман», деди».

Имом Молик роҳимаҳуллоҳдан юзта масала сўралганда у зот юзта масаланинг тўрртасигагина жавоб берган. Боқий (қолувчи солиҳ амал)лар ҳақида: «Аллоҳ билувчидир», деган. Шунда ушбу масала борасида танбеҳ берилди. Бас, у зот: «Kим Аллоҳ билувчироқдир», деса, батаҳқиқ, фатво берибди, деган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Исломга тўлиғича киринг ва шайтоннинг изидан эргашманг. Албатта, у сизга очиқойдин душмандир.Маълумки, .Ислом, сўзи .Аллоҳга бўйсуниш, давоми...

4272 15:43 / 12.10.2017
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга дедилар.Ислом ғариблик билан бошланди. У яна бошидаги каби ғарибликка қайтади. Ғарибларга жаннат давоми...

2308 15:00 / 12.12.2021
Илмнинг даражаси буюк. Одамлар ризқ келишига сабаб бўлувчи илмларни орзу қилишади. Лекин адаштирмайдиган, ҳалолҳаромни ўргатадиган илмгина ибодатнинг асли давоми...

3954 21:39 / 19.05.2017
Бирор нарсага қарши чиқиш ёки уни қабул қилишдан аввал ўша нарса билан танишиб чиқиш кераклиги ҳамма билган ва амал қилиб келган ҳақиқатлардан биридир. Акс ҳолда давоми...

4146 23:07 / 26.04.2017