1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

АМАЛИЙ ДАЪВАТ

15:40 / 28.04.2017 2421 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Машҳур қўшиқчилардан бири томонидан ҳикоя қилиб берилган бир воқеани эътиборингизга ҳавола қиламиз. Тошкент шаҳрининг кўзга кўринган масканларидан бири - Табассум кафесида бўлиб ўтган бу воқеа инсоф юзасидан айтадиган бўлсак ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Айнан мана шундай воқеалар амалий даъват вазифасини ўтаб беради. 

...Бир куни олдимга бир ҳожи ака келди ва кенжа ўғлини уйлантираётганини айтди. Тўйнинг ароқсиз ўтишини эшитганимдан сўнг сўзсиз хизмат қилиб беришга ваъда бердим. Тўй ҳақиқатан ҳам файзли бошланди. Одамлар ароқсиз тўйга аста секин кела бошлашди. Уларнинг юз-кўзидан тўйнинг унчалик ҳам кўп давом этмаслиги билиниб турарди. Чунки ҳамма билади, ҳозирги кунда никоҳ базмига тўпланганларнинг аксари Аллоҳ ҳаром қилган нарсани истеъмол қилиш учун келишади. Менга унчалик ҳам фарқи йўқ эди, бир томондан уйга тезроқ қайтишни ўйлаб хурсанд бўлдим.

Тўй тахминан кечки еттиларда бошланган бўлса, бир соатдан сўнг одамларнинг зўр-базўр юраётганликларини пайқадим. Гарчи стол устида кайф берувчи ичимликлар кўринмаса-да, обрўли шахсларга чойнакларда ароқ тарқатилгани сезилиб турарди.

Ичимдан хўрлик ўтди: Наҳотки, яқинда Маккаи Мукаррамага борган ва Аллоҳнинг байтини зиёрат қилиб келган одамнинг ҳурмати шу бўлса. Одамлар ҳам қизиқ, ароқсиз тўй бўлар экан, дейилса, демак, чойнакда тарқатилар экан-да, деган ишонч билан келаверишади. Мабодо чойнакда берилмаса, ўзлари ташкил қилиб юборишади. Бирор бир одам ароқ қўймаётган одам бир нимани биладики, бир нимадан қўрқадики, шу ишни қиляпти, деган ўйга келмайдилар. Хурматсизлик қилиб, ҳожилик мақомини оёқ ости қилиб йўл олаверишади тўйхоналарга. Қизиқ.

Хаёлимни хожи аканинг "Укам, яхшимисиз?" деган мурожаати бузиб юборди. Қарасам, тўй қилаётган акамиз микрофон сўраяптилар. Бердим микрофонни. Одатда ҳозирги тўйларда оталар саҳнага чиқишмайди. Буни яхши билганим боис, хожи аканинг шашт билан микрофонни қўлига олганлиги мени таажжубга солди. Учта ўғилни тарбиялаган отанинг сўзлари нафақат тўйхонага тўпланганларни, балки хизмат қилаётган аёлларни ҳам хайратлантириб юборди: "Авваламбор, ассалому алайкум, ушбу хонадонга тўпланган мехмонлар. Мен учта ўғилни тарбиялаб эл олдига қўйганимни хамма билади. Буларни боқиш, тарбиялаш осон бўлмаган. Лекин мана шунча йиллик оталик хурмати бугун оёқ ости бўлиб турганидан афсусдаман. Мен ўғилларимдан илтимос қилган эдим. Ҳажга бориб келган одам ароқли тўй қилиб берибди, деган гап тарқамаслиги учун ўғилларимдан ваъда олгандим. Аммо бугун вазиятни тушуниб турибман. Шунинг учун ҳам, тўйхонага келганлардан иккинчи овқат тортилмагани учун узр сўрайман, деб менга юзланди ва "Укам, Ёр-ёрни айтинг!" деди. Кўзимда ёш билан тўйнинг сўнгги қўшиғини куйлай бошладим ва Аллоҳдан қўрқиб тўйни тўхтатган инсонга қойил қолмасдан бошқа чора топа олмадим. ... Ушбу воқеани ким қандай тушунса тушунсин. Лекин биз бу билан Аллоҳнинг розиличилиги учун бандаларнинг маломатидан қўрқмайдиган одамлар ҳар қандай кунда ҳам керак эканликларини айтмоқчимиз, холос. Худди шу ҳолатни ўзингизнинг оилангизга қўйиб кўринг ва инсоф юзасидан шуни қила оласизми, йўқми, жавоб топинг. Агар ижобий жавоб топа олмасангиз, Аллоҳдан Амалий даъватларга доҳил бўладиган бандалардан бўлишингизни сўранг.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. Лекин мусулмоннинг аркони эса уни ҳамиша лозим давоми...

3358 14:56 / 28.04.2017
Аллоҳнинг ояти карималари ҳамда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари асосида энг катта гуноҳи кабира деб эълон қилинган масала ҳақида сўз боради.... давоми...

2655 15:40 / 28.04.2017
Дунёнинг турли хайрия ташкилотларидан келадиган пулларни тақсимлаш бўйича иш юритадиган корхоналар ҳар бир мамлакатда бор. Ўзбекистонда ҳам ана шундай ишларни давоми...

7816 15:41 / 28.04.2017
Бугунги кунимизга назар ташлаб, ибратли воқеаларнинг деярли ҳар куни содир бўлаётганини кўрамиз. Аммо бугунги дастуримизда яқин ўтмишга сайр этиш ниятимиз бор. давоми...

2365 15:35 / 28.04.2017