1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

"ВАЗ-ЗУХО" СУРАСИНИНГ ХАЁТИЙ ТАФСИРИ

15:41 / 28.04.2017 7657 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёнинг турли хайрия ташкилотларидан келадиган пулларни тақсимлаш бўйича иш юритадиган корхоналар ҳар бир мамлакатда бор. Ўзбекистонда ҳам ана шундай ишларни бажарувчи бир неча ташкилот фаолият юритмоқда. Ўта омонатдор вазифада ишловчи мусулмон бир йигит томонидан айтиб берилган қуйидаги ҳикоя қалбимизни бир титратди. Кабоир китобида келтирилган 31-гуноҳи кабирага жуда мос тушгани боис, эътиборингизга ана шу бўлган воқеани ҳавола қилсак. Ҳикоя ўша сиз учун нотаниш йигит номидан янграйди. 

... Ўзим етим ўсганман. Отам тўққиз ёшимда қазо қилганлар. Аллоҳнинг розилигини топгур онам катта машаққатлар ила бизни вояга етказдилар. Ёшликнинг завқли онларини бир четга суриб, 10га кирар-кирмас ҳаётнинг аччиқ савдоларига аралашиб кетдим. Шунинг учун бўлса керак, жуда кўп муваффақиятларга эришдим. Мактабда инглиз тилини мукаммал ўқиганим ҳам ҳаётда ўз йўлимни топиб олишим учун ёрдам берди. Бошқа мамлакатлардан келган хайрия пулларини тендор йўли билан ўз эгаларига, ҳақдорларга топшириш иши менга юклатилган. Бу ишни сидқидилдан бажараман. Лекин бир куни кўнглимни ҳижил қилувчи бир воқеа бўлиб ўтди. Ёшлигимдан қадрдон бўлган бир ошнам келиб қолди. Ўша пайтда мен 1800 долларга яқин пулнинг тақсимоти устида иш бажараётган эдим. Ошнам менга муҳтож одамлар борлигини, уларга ҳозирги шароитда пул жуда зарур эканлигини тушунтирган бўлди. Мен у қадар жиддий суриштириб ўтирмадим-да, пулни танишим айтган манзилга жўнатишни режалаштирдим.

Эхсон тариқасида келган пулларга ўша пайтда ҳам ўта муҳтож одамларнинг эхтиёжи бор эди, лекин мен нимагадир дўстимнинг айтганини қилдим. Ўша пул ўтказиб берилган жойда ўртаҳол одамларни кўрганимда ҳам, бу қилган ишимдан аввалига афсусланмадим. Аммо кейин... ичимни ит тирнай бошлади. Танишлардан қилган ишим ҳақида сўраган бўлдим. Улар асосан: "Ўзинг еб кетмабсан-ку, шунинг ўзи катта гап, барибир муҳтожларга бориб етибди-ку!" деган сўзлар билан мени овутишарди. Ҳатто ўта тақводор ҳисоблайдиган танишлар ҳам бу борада салбий фикр билдиришмади.

Мен одамлардан ўзимнинг ҳақимга чиройли сўзлар тинглаб юрган бир пайтда, Аллоҳ таоло ўзининг марҳамати ила унутилмас сабоқ бериб қўйди. Бу бир куни пешин намозини ўқиб турган пайтим рўй берди. Намознинг биринчи ракаатида нимагадир кўнглим "Ваз-Зуҳа" сурасини ўқишга буюраверди. Ўқидим ушбу сурани. Намозни ўқиб бўлгач, дарҳол қуръон оятлари маъносининг таржимасини варақлашга киришдим. Чунки намоз ўқиётганимнинг ўзида, "Ваз-зуҳа" сураси нима ҳақда экан, деган ўй ўтганди ичимдан.

Биринчи оятнинг маънолари таржимасини ўқий бошладим: "Қасамёд этурман чошгоҳ вақтига, 2-оятда нима ҳақда гап кетган экан: "Ва (ўз зулмати билан атрофни) қоплаб турган кечагаки," Шу ерда нафасимни бир ростлаб оламан, ахир Аллоҳ таоло менга ниманидир қаттиқ тайинлаш учун аввал чошгоҳ вақтига, кейин кечага қасам ичмоқда. Ҳар қандай одам биладики, муҳим бир маълумот етказилаётганда, ўша етказилиши лозим бўлган хабардан олдин қаттиқ тайинловчи сўзлар келади. 3-оятнинг маънолари таржимасини ўқий туриб, Аллоҳ таоло нима учун кўнлимга шу сурани илхом қилганлигини тушуниб етдим. Бу гарчи пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)га хитоб ўлароқ янграса-да, мен учун ҳам юқорида қилган ишларимга етарлича жавоб бўлиб чиқди. "(Эй Муҳаммад,) Раббингиз Сиздан воз кечгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқдир, Албатта, Сиз учун охират дунёдан яхшироқдир. Яқинда Раббингиз Сизга (шундай неъматлар) ато этурки, Сиз, албатта, (ундан) рози бўлурсиз. (Эй Муҳаммад, Раббингиз) Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими? Яна сизни гумроҳ (ғофил) ҳолда топиб, (Ҳақ йўлига) ҳижоят қилиб қўймадими?! Сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўймадими?! Бас, энди Сиз (ҳам) етимга қаҳр қилманг! Соил, (яъни гадо)ни эса )малол олиб) жеркиманг. Парвардигорингизнинг) Сизга ато этган барча_ неъмати ҳақида эса (одамларга) сўзланг!"

Субҳаналлоҳ! Аллоҳнинг каломи маъноларини ўқир эканман, баданим жунжикиб кетди. Энди менга таниш-нотанишларнинг маслаҳати ҳам керак эмасди. Аллоҳ таоло биргина илхоми билан ҳаммасини менга очиқ равшан қилиб қўйди. Етим ҳолида ўсган бир йигитнинг бугунги ишларини Буюк Парвардигоримизнинг Ўзи тўғрилаётини ҳис қилиб, кўзимда ёш билан қилган ишларимга афсус-надоматлар чекдим. Етимнинг ҳақига умуман ҳиёнат қилмасликка онт ичдим. ... 

Ушбу ҳикояга шубҳа кўзи билан қарамаслигингизни сўраймиз. Зеро, у бугунги кунимизда рўй берган. Бизга ҳикоя муаллифининг кейинги қилган ишлари муҳим эмас. Асосийси, ушбу воқеадан ўзимизга етарли хулоса чиқарайлик. Етимнинг ҳақидан қўрқайлик, агар етим бор уй мажбурлик юзасидан турли ношаръий маросимлар қилиб бераётган бўлса, иложи бўлса, бормайлик. Чунки у ерда етимнинг ҳақи бўлиб қолиши мумкин. Ҳазрати Али қишнинг аёзли кунларида ҳам юпун кўйлакда юрганлари ривоят қилинади. У зотга байтул молдан "ўзингизга иссиқроқ кийим олинг" дейилганида, мўминлар амири қуйидагича жавоб берган экан: "Йўқ, халқнинг молида етимнинг ҳақи бўлиши мумкин, етимнинг ҳақини ейишдан кўра, юпун кийимда ўтганим маъқул!"

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтди .Уларга Таврот ва Инжилда Аллоҳ таолонинг currenзигагина ихлос билан ибодат этишлари амр этилган эди, Баййина сураси, 50оят. Аллоҳ давоми...

2333 15:31 / 28.04.2017
Ушбу ҳикоят туркиялик бир йигит томонидан айтиб берилган quot... Мен уни яхши кўрардим. Истеъдодли, ўз ишига пухта йигит эди. Кам гапирардию, лекин чертибчертиб давоми...

3762 15:42 / 28.04.2017
Али ибн Фузайл айтадилар Отам билан Ибн Муборак Бану Шайбаrdquo масжидининг ёнида учрашиб қолишди. Ибн Муборак отамга Эй Абу Али, юринг масжидга кириб, иккаламиз давоми...

2013 15:15 / 28.04.2017
Аллоҳ таоло солиҳ банда сабабли вафотидан кейин унинг зуррийётларини муҳофаза қилади. Каҳф сурасида зикри келган икки ёш бола ва уларга тегишли бўлган хазинанинг давоми...

2197 14:52 / 28.04.2017
Аудиолар

118744 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40705 14:35 / 11.08.2021