1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Намоз, намоз, намоз!!!

14:56 / 28.04.2017 3355 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. Лекин мусулмоннинг аркони эса уни ҳамиша лозим тутадиган, бирор бир ҳолатда ҳам ундан ажрамайдиган нарсадир. У шаҳодат (яъни, иймон) ва намоздир. Аслида мусулмон кишининг зиммасида беш арконнинг барчасига иймон келтириш фарз бўлсада, лекин амалга келганда гоҳида (маълум сабабларга кўра) шаҳодат ва намоздан бошқаси мусулмондан соқит бўлиб туради. (Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий)

Намознинг фарзлиги шу даражадаки, бирон-бир ҳолда ҳам бандадан соқит бўлмайди. Киши камбағал бўлса унга закот бериш фарз эмас, ҳажга қодир эмас кишига ҳаж фарз эмас, касал ёки мусофирга рўза тутиши фарз бўлмайди. Аммо буларнинг бирортаси намозни соқит қила олмайди. Туришга қодир эмас киши ўтириб, ўтиришга қодир эмас киши ётиб, имо-ишора билан ўқийди дейилган. Баъзи уламолар имо-ишорага қодир эмаслар кўз қараши билан рукуъ, сажда қилади, ҳатто қалбидан намоз амалларини ўтказиб бўлса ҳам ўқийди, деганлар. 

Дарҳақиқат намоз ўта муҳим ибодат бўлиб, банда билан Роббиси ўртасидаги воситадир. Агар банданинг намози яхши бўлса, Аллоҳ билан унинг ўртаси яхши бўлади. Натижада Аллоҳ таоло у билан бошқа бандаларининг ўртасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди.

Юнус ибн Убайд: “Банданинг икки хислати бор, агар улар ислоҳ бўлса, бошқа барча ишлари ислоҳ бўлади. Намози ва тили”. 

Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Сизларни дўзахга нима киритди?» деб сўраганларида, уларнинг биринчи айтадиган сўзлари ҳам «Бизлар намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик», (Муддассир; 42-43) деб жавоб бериш бўлади.

Минг афсус, кўпчилик намозхонлар намоздаги зикрларни тўғри талаффуз қилмайдилар. Қироат, сано, такбир ва ҳ. к.з.лардаги айрим камчиликлар намозни буткул бузиб юборади. Ҳатто баъзи жойларда имомга иқтидо қилганда, қироат ёки такбирлар намозга яроқсиз бўлгани сабабли намозни қайта ўқишга мажбур бўлган ҳолларимиз ҳам бўлиб туради. Бунга беэътибор бўлмаслик керак, чунки Қиёматда иймондан кейин намоздан сўраламиз.

Намознинг шаъни улуғ эканини унутмайлик!!!


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мақтов кимсаларнинг қилган ишлари ёки феълларини тил билан бошқаларга билдиришдир. Аслида барча мақтов Аллоҳ таолога хосдир ва Унинг Пайғамбарига соллаллоҳу давоми...

2658 15:15 / 28.04.2017
Ипподромrdquo бозоридаги вилоятларга кетувчи машиналар оралаб юрган лўли аёл диққатимни тортди. Ўзини кузатаётганимга кўзи тушди чоғи, илдамилдам мен томон юра давоми...

4251 15:29 / 28.04.2017
Дунёнинг турли хайрия ташкилотларидан келадиган пулларни тақсимлаш бўйича иш юритадиган корхоналар ҳар бир мамлакатда бор. Ўзбекистонда ҳам ана шундай ишларни давоми...

7802 15:41 / 28.04.2017
Илм икки навдир Касбий илм ва ваҳбий яъни, Аллоҳдан ҳадя қилинган илм.1. Касбий илм. Бу илм жиддий ҳаракат, қатъиятлилик ва музокаралар воситасида ҳосил бўладиган давоми...

3223 14:57 / 28.04.2017