1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Баъзи исмлар худонинг исмига тўғри келиб қолади. Масалан: Азиз.

21:27 / 27.04.2016 7363 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзи исмлар худонинг исмига тўғри келиб қолади. Масалан: Азиз. Бундай исмларни қўйиш мумкинми?

Бу саволда ҳам ана шундай жоҳиллик бор, билимсизлик бор, тушунмовчилик бор. Азиз Аллоҳнинг исии экан нима учун энди Абдулазиз деб қўйиш керак эмас, нима айнан Азиз дейиш керак. Ҳозир бор одамларнинг ичида Азиз дейишади, Карим дейишади ёки Жаббор дейишади, турибди, юрибди. Лекин аслида шуни қўйганда, Абдулазиз, Абдулкарим, Абдулжаббор деб қўйилган. Азиз Аллоҳнинг исми "Абд" қўшилса бандаси бўлади, Азиз исмли Аллоҳнинг бандаси бўлади, Карим исмли Аллоҳнинг бандаси, Жаббор исмли Аллоҳнинг бандаси бўлади. Ана Аллоҳнинг исмига тўғрилаб исм қўйиш эмас, балки Аллоҳга бандалик маъносини англатувчи исм қўйиш керак. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз ҳадисларидан бирида, "исмларнинг энг яхшиси, бандалик маъносини англатувчи ва Аллоҳга ҳамд, мақтов маъносини англатувчи исмлардир, исмларнинг яхшиси Абдуллоҳ, Абдураҳмондир" деганлар. Ана Аллоҳнинг исмларини билар эканмиз уларнинг олдига "Абд" сўзини қўшиб, Абдуллоҳ, Абдураҳмон, Абдураҳим, Абдумалик деб гўзал исмларни қўйишимиз керак. Бизда аксинча Абдуллоҳ, Абдумалик, Абдуғаффор деб қўйилган, ҳужжатларини ўқисангиз шу гаплар турибди, лекин муомалада Ғаффор, Рахим дейилади. Бу нотўғри нарса, бу нарсани тушунишимиз керак, фарзандларимизга исм қўйишда ниҳоятда эҳтиёт бўлишимиз ва бу хатоларимизни тўғрилаб боришимиз лозим ва лобуддир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир мусулмон киши мен уйланмасдан исломга хизмат қилиб ўтаман деса бўладими Аммо мен жумада эшитганман Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига уч давоми...

2987 16:22 / 27.04.2016
Ассалому Алайкум Ҳурматли устозлар, билишимча агар одам бир яқин инсони билан уришиб қолса, то улар ярашмагунларича улар қилган савобларию дуолари ўтмайди давоми...

2388 09:26 / 17.02.2019
Аллоҳ таолодан ёрдам ва сиз азизлардан дуо сўраган ҳолда замонамизнинг етук, забардаст уламоларидан, устоз, доктор Марвон Ваҳид Шаъбон ҳафизаҳуллоҳнинг илмий давоми...

4337 21:51 / 09.12.2022
СаволҚилган савоб ишини гап чиқганда биродарларига айтса бўладими. Масалан, ҳурсандчиликдан йиғлаш мавзусида гап кетди. Мен бугун бир мўйсафитдан дуо олгандим. давоми...

3551 08:00 / 10.01.2018