1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бугунги кунда кўпчилик давлатнинг электр-энергиясидан ў“иринча фойдаланишади.

21:29 / 27.04.2016 3095 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ – Қадимда халифалар давлат берган шамни давлат ишларига, шахсий шамларини ўз ишларига ёқишган экан. Бугунги кунда кўпчилик давлатнинг электр-энергиясидан ўғиринча фойдаланишади. Уларнинг ҳукми қандай бўлади?

ЖАВОБ –Уйида ўзининг шамини ёқиб, давлатни ишида давлатни шамини ёқган зот бу Умар ибн Абдулазиз бўладилар. Ҳақиқатан у киши адолат юзасидан, парҳезгорлик юзасидан, давлатни ҳаққидан қўрқиш юзасидан зарбулмасал бўлган давлат бошлиқларидан бири ҳисобланади. Энди саволни жавҳарига ўтадиган бўлсак, ҳақиқатан бугунги кунда ҳоҳ электр энергияси бўлсин, ҳоҳ газдан фойдаланиш бўлсин ёки бошқа маиший ҳизматлардан фойдаланиш бўлсин. Унда ўғрилик маъноси, уриб қолиш маъноси кенг тарқалган. Бунда фойдаланувчилар ҳам айбдорлари бор ва шу билан бирга ана шу ҳақларни ундириб олиш учун давлат тарафидан қўйилган кишиларни ҳам ҳиёнати кўзга кўринарлик. Бу савол деярли ҳар куни ўтиришларда, учрашувларда бериб туриладиган савол. Ана ўша вазифадор ҳизматчи келиб уй эгаларига айтар эканки, "сизни ҳисоблагичингиз бўйича электр фалон сўмлик бўлибди ёки газ пистонча сўмлик бўлибди, агар келишсак мен уни ҳаммасини олмасдан ярмини ёки фалон қисмини оламанда сизни ҳисоблагичингиз орқага айлантириб қўяман ва сиз берган пулдан бир қисмини ўзимга, бир қисмини давлатга қиламан" деган маънони айтар экан. Келишилса бу ерда ана шундай ҳиёнат ўзи фойдаланган нарсани нарҳини тўлов бермаслик юзага келар экан. Қизиғи шуки баъзи- бир кишиларни айтганда "йўқ менга ундай келишишни кераги йўқ, нима ёзган бўлса шуни оласан мен ҳаром иш қилмоқчи эмасман" деган одамлар ҳам бор экан. Ана ўшалар шундай муомала қилса, ҳақни ундирувчилар кейин келмай қўяр экан. Чунки бу ерга унинг шахсий манфаати йўқлиги ўз ўрнини кўрсатар экан. Бундай қилмаслик керак модомики ўша нарсадан фойдаланилдими ҳаққини адо қилиш лозим, ҳиёнат қилмаслик керак, тўғрича бўлиши лозим керак нарсадир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, мен тушкунликка тушиб қолганга ўхшаябман. Худди бу дунёнинг қадрини сезмаётгандекман. Худдики ўз quotқолипимданquot чиқиб қолгандекман. давоми...

8982 06:10 / 15.09.2018
Айтишларича, тухумни ишлатишдан аввал уни ювиб ташлаб, қумга ишқалаб, кейин ундан фойдаланиш мумкин экан. Бўлмасам, .макруҳ бўлади, дейишди. Чиндан ҳам давоми...

4458 15:35 / 26.04.2016
Ассалому алайкум 22 август куни ўғил фарзандли бўлдим. Ўзим намоз ўқийман, рўза тутаман, Аллоҳдан қўрқаман, лекин диний илмим камроқ. Мен ўғлимнинг иншааллоҳ кучли давоми...

2212 07:55 / 30.10.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, аёлим ўрта мактабда чет тилидан дарс беради. Яқинда бир диндан илми бор дўстим аёл кишининг овози ҳам аврат ҳисобланади, деб давоми...

1996 11:59 / 13.11.2018