1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Икки мусулмон хафалашиб қолса

09:26 / 17.02.2019 2387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому Алайкум! Ҳурматли устозлар, билишимча агар одам бир яқин инсони билан уришиб қолса, то улар ярашмагунларича улар қилган савобларию дуолари ўтмайди дейилган, лекин улардан биронтаси ярашишга бир қадам қўйиб буни кўп маротаба қайтарган бўлсаю, аммо иккинчи одам жавоб қайтармаган бўлса биринчи одамга гунох ёзилмайдими? Саволим ноқулайликлар туғдирган бўлса олдиндан узур сўрайман.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Кечирим сўраган бўлса дуолари ижобат бўлишини умид қилинади. Узр сўрайдиган одам икки қисмга бўлинади. Қилган ишига пушаймон бўли ҳақиқатан узр сўраса кечиришга мустаҳиқ бўлади. Бундай одамни кечирмаган инсон ҳадисда қаттиқ қораланган. Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизларга ёмонларингизни хабарини берайми” деб баъзи кишиларни сифатларини баён қилдилар. Сўнг булардан ҳам ёмонроғини хабарини берайми деб “Одамларни хатосини кечирмаган, узрини қабул қилмаган ва гуноҳини кечмаган кишидир” деганлар. Иккинчиси агар кечирим сўраётган инсон кечиримида содиқ бўлмаса узрини қабул қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аллоҳ таоло “Нур” сураси 22-оятида “...Афв этсинлар, ўтиб юборсинлар. Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини севмайсизларми?! Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир” ва “Шууро сураси 40-оятида “Ким афв этиб, ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Албатта, У Зот золимларни севмас” деб марҳамат қилган. Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳозирда мусулмон бўлмаган юртдаман. Емак учун харид қилаётган маҳсулотларнинг таркиби билан танишиб, кейин сотиб оламиз. Лекин шундай бўлсада, давоми...

1941 12:03 / 15.11.2018
Ёшим 21 да, мени қийнаётган нарса ўзимнинг ёмон хулқимдир. Беадаблигим туфайли қаерга борсам, ўша ерда ёмон таассурот қолдиришим, одамлардан танбеҳ эшитишим, давоми...

3400 14:19 / 24.04.2016
Савол Ассалому алайкум Замонавий айрим аёлларга .Авратингни ёп, деса, .аввало Аллоҳ кўнгилда бўлсин. Ҳижобдагиларни кўряпмиз, дейишади. Буни нотўғри қилаётганини давоми...

2943 21:00 / 16.11.2022
СаволАссалому алайкум Олдинги саволимга жавоб олдим лекин хўжайним Қуръони Карим китобини ушлаб, қайтиб ичмасликни ваъда берган эди. Ҳозирда озгина ичдим деб давоми...

5654 17:31 / 09.03.2023