1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

ҚОНДАН ҲАЙВОНЛАРГА ЕМ ҚИЛИШ

16:35 / 27.04.2016 2668 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳайъатга жаноб Солиҳдан қуйидаги савол тақдим этилди:
Қондан ҳайвонларга ем тайёрласа бўладими?
Фатво ҳайъатининг аъзоси доктор Ийсо Закий қуйидаги ифодани берди:
Қон қайнатилганидан кейин протеиндан бошқа барча моддалар буғланиб кетади. Сўнгра ажралиб қолган протеин моддаси ҳайвонлар учун тайёрланаётган емга қўшилади. Шу билан емдаги протеин 90% га етади. Агар турли ичак ва суякларни қўшилса протеин 40% га кўпаяди.
Шунингдек, у қайнатилгандан кейин қон тамоман бошқа нарсага айланишини таъкидлади ва ҳайъатга қайта ишланган қондан намуна кўрсатди.
Ҳайъат қуйидаги жавобни берди:
Ҳайъат нажосат нарсаларнинг ўз табиатидан чиқиши ва асосий хусусиятларини йўқотиши ила нажосат ҳукмидан чиқади, деган уламоларнинг гапини олишни лозим топди.
Шунга биноан, қачонки қайта ишланиш оқибатида қондан ғизо моддасига (протеинга) айланиб, қонлик табиати ва хусусиятини йўқотар экан, бу билан у ўзининг асл ҳукми–нажасликдан чиқади. Шунга биноан ундан ҳайвонларга ем сифатида фойдаланса бўлади.

Мажмуъатул фатавои шаръийя. 9-жуз. 51-бет

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Келиним биринчи марта бошқоронғи бўлганида эркалик ва тантиқликни шунақанги ошириб юбордики, ҳалигача туғаманrdquo деса юрагим безиллайди. Бу борада шариатнинг давоми...

3016 18:41 / 24.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари ва шу сайт администраторлари Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин ва сизларни Ўз паноҳида асрасин ҳар доим. Устоз давоми...

7303 17:22 / 17.06.2017
Савол4 ракатли намозни 1қадасида ташаххуддан кийин саловатни бошлаб қўйса ёдга тушгандан туриш керакми ёки саловатни тугатадими, кийин саждаи саҳв вожиб давоми...

4630 15:05 / 18.12.2017
Аёлимнинг янгаси унга .эрхотин бирга бўлганингиздан сўнг, агар эринг ё сен ғусл қилган бўлсанг, иккинчингиз ҳам ғусл қилмагунингизга қадар бирбирингизга давоми...

3545 15:39 / 24.04.2016