1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Биз дарсда мурдаларни очиб ўрганамиз.

16:40 / 27.04.2016 3237 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, ҳазрат! Саволим қуйидагича: мен ТошМИда ўқийман. Биз дарсда мурдаларни очиб ўрганамиз. Шунга фикрингизни билдирсангиз. Жавоб учун олдиндан рахмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.


РОБИТА АКАДЕМИЯСИ ЎЛИКЛАРНИ ЁРИБ КЎРИШ ТЎҒРИСИДА

Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!
Саййидимиз Муҳаммадга саловоту дурудлар бўлсин!
Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом фиқҳи академияси ўзининг Маккаи мукаррамада 1408 ҳижрий санада сафар ойининг 24-28 кунлари (1987 йили 17-21 октябр)да бўлиб ўтган мажлисида ўликлар жасадини ёриб кўриш масаласини кўриб чиқди. Муноқаша ва фикр алмашишлардан сўнг қуйидагиларга қарор қилди:
Ўлик инсоннинг ҳурматини поймол қилишдан устун турадиган фойдаларни ва заруратларни ҳисобга олган ҳолда Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи академияси қуйидагиларга қарор қилди:
Биринчидан: Қуйидаги мақсадлар бўйича ўликларнинг жасадини ёриб кўриш жоиз:
1. Жиноятни аниқлаш учун. Ўлимнинг сабабини ёки содир этилган жиноятни билиш мақсадида. Бу қози ўлимнинг сабабини билиши мушкул бўлиб қолгани учун бўлади. Чунки ёриб кўриш сабабни билишнинг йўлидир.
2.Ёриб кўришни тақозо қиладиган беморликларни аниқлаш учун. Бунда мазкур беморликдан сақланиш ёки унинг давосини топишга хизмат бўлади.
3.Тиб бўйича таълим бериш ва олиш. Бу тиббий таълим муассасаларида бўлади.
Иккинчидан: Таълим мақсадида ёриб кўришда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
1.Агар жусса маълум шахсга оид бўлса, унинг ўзи ўлимидан олдин рухсат берган бўлиши керак. Ёхуд унинг меросхўрлари ўлимидан кейин рухсат берган бўлишлари шарт. Кишининг жасадини ёришга фақатгина зарурат юзасидан рухсат бўлади.
2.Ёриш фақат зарурат чегарасида бўлиши керак. Ўликнинг жасадини беҳуда қийнамаслик лозим.
3.Аёл кишиларнинг жасадини ёришни фақатгина аёл табиблар ўтказишлари лозим. Улар йўқ бўлсалар бундан истисно қилинади.
Учинчидан: Барча ҳолатларда ёриб кўрилган жасадларнинг барча бўлаклари дафн қилиниши вожиб.
Саййидимиз Муҳаммадга саловоту дурудлар бўлсин!
Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн! Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эрхотин қўшилгач, ғусл қилмасдан уйқуга кетиши ёки таом ейиши мумкинми Жунуб ҳолатда тирноқ олиш, қўлтиқни тозалашчиЖАВОБ Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни давоми...

5110 18:49 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Олдинги саволларимга жавоб берганингиз учун раҳмат. Ёшим 40 да, сурункали гепатит В хронический ташхиси билан 8 йилдан бери даволанаман. давоми...

3020 08:56 / 09.10.2019
2278. Ҳайъатга жаноб Аҳмаддан қуйидаги савол тақдим этилди Бир киши масжидга кириб имомга икки ракат ёки ундан оз ёхуд кўп ўтгандан кейин иқтидо қилган одамни кўрди. давоми...

2541 16:32 / 27.04.2016
САВОЛ Мен Рамазон рўзасини анчадан бери тутмайман. Касалим камқонлик. Ёш бўлишимга қарамасдан, рўза тутсам, мадорим қолмай, бошим оғриб, қийналиб қоламан.Эрим ҳар давоми...

2806 15:56 / 24.04.2016