1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рамазон рўзасини анчадан бери тутмайман...

15:56 / 24.04.2016 2804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон рўзасини анчадан бери тутмайман. Касалим камқонлик. Ёш бўлишимга қарамасдан, рўза тутсам, мадорим қолмай, бошим оғриб, қийналиб қоламан.

Эрим ҳар йили рўза тутадилар, беш вақт намоз ўқийдилар. Улар: «Сен тутмагин, дийнда мажбурлаш йўқ», деб айтадилар.

Олдинги йили эримдан беркитиб қийналиб 15 кун тутдим. Бир кишига: «Эрим рухсат бермадилар», десам, «Эрингиз рухсат бермасалар, тутманг», дедилар.

Минг истиҳола билан рўза тутмадим. Эрим мен туфайли гуноҳкор бўлиб қолишларини ҳам истамайман. Шу тўғрида роса қийналаман. Рўза тутганларга ҳавасим келади.

Саволим шуки, рўзани оралатиб тутса бўладими? Заифларга қандай қулайликлар бор? Шуни батафсил тушунтириб берсангиз.


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аввало, аёл кишининг нафл рўза тутишигагина эрнинг рухсати керак. Фарз рўзада эрнинг рухсатига қаралмайди.

Бемор ва мусофирларнинг рухсатлари Қуръони Карим оятларида зикр қилинган.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:

«Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, бас, унинг рўзасини тутсин. Ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, (ўша тутилмаган кунлар) саноғини бошқа кунлардан (тутади). Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинчиликни хоҳламайди» (185-оят), деган.

Тузалишидан умид қилинган бемор киши Рамазон кунлари рўза тутмай, кейин тутмаган кунлари саноғича қазо рўза тутишига асосий далил мана шу ояти каримадир.

Шунинг учун, бемор киши, агар рўза тутса, беморлиги зиёда бўлиб кетадиган ёки тузалиши ортга суриладиган бўлса, Рамазон ойида бемалол рўза тутмай юриши мумкин. Аллоҳ таоло беморлик туфайли унга рухсат берган.

Сиз ҳолатингизга қаранг. Оила аъзоларингиз ҳам рўза тутишингизга ёрдам берсинлар, яъни, қулай шароит яратиб беришга ҳаракъат қилсинлар. Соғлигингиз кўтармайдиган ҳолатда узрли бўласиз.

Аллоҳ шифо берсин, тузалиб рўзаларни бемалол тутишингизга мушарраф қилсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Намоз ўқишни бошлагунга қадар орада қолган қазо намозларининг ниятида .Санаси, йили ҳам айтилса яхши бўлади,, деган екансиз, шунга биноан қуйидагича ният давоми...

4929 09:00 / 06.10.2017
14савол .Солиҳа аёл Қиёмат куни золим, жиноятчи, мушрик эри билан дўзахда бирга бўладими, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва давоми...

3193 09:00 / 01.02.2023
Савол Ассалому алайкум Ишхонамизда баъзилар 16 кун баъзилар эса 14 кун қолиб ишлайди. Мен 16кунлик ишдаман. Намозни жамоа билан ўқиганда қаср қилиб ўқувчи 14кун давоми...

1070 19:00 / 10.11.2022
Ҳақиқий суннатга мувофиқ соқол қўйиш қандай бўлади Яъни томоқнинг тагини қириш керакми ёки йўқми, соқол қўйиш 40 ёшдан кейин суннат унгача мустаҳабми, шунингдек давоми...

15439 21:22 / 27.04.2016