1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бир биродарим чидай олмасдан азл қиляпти.

16:10 / 27.04.2016 4201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир биродарим чидай олмасдан азл қиляпти. Гуноҳлигини билиб туриб, нафсининг кўйига кириб, қилиб қўйяпти. Аҳмад ибн Ҳанбал: Агар зино қилиб қўйишдан қўрқса, унда азл қилиш мумкин деб айтган эканлар. Лекин макруҳ амални қилган бўлар экан, деб ўқибди. У биродаримиз уйлана олмай юрибдилар. Хатто рўза ҳам тутяптилар, лекин барибир фойдаси бўлмаяпти экан. Уларга қандай насиҳатингиз бор ва нима қилишни тавсия қиласиз? Азл ҳақида ҳам озгина тушунча берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Эркак жинсий алоқанинг сўнгида уруғликни ташқарига тўкиши «азл» дейилади.
Менимча. сиз бизнинг адабиётда «истимно», ажнабий адабиётда «онанизм» деб аталадиган ёмон одат ҳақида сўзлаётганга ўхшайсиз. Онанизмнинг хавфли тарафи шаҳватни сунъий тарзда қондиришдадир. Асарларда бу иш қўлини никоҳлаш дейилган ва гуноҳлиги таъкидланган. Ҳозирги тиб илми бу иш билан шуғулланганлар жинсий заиф бўлиб, бу борада яроқсиз бўлиб қолишини исботлаган.
Биродарингиз рўза тутишда давом этиб, уйланиш чорасини ахтарсин. Сизлар у кишига бунда ёрдамчи бўлинглар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар бир киши ўз фарзандларига ва яқинларига унинг ўлимидан сўнг, дод солиб бақирмасликларини айтсаю, у ўлгандан сўнг фарзандлари ва қариндошлари барибир бақириб давоми...

4646 15:12 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Имом Бухорийнинг мазҳаблари қайси бўлган Имом Бухорий ўз қўллари билан ёзган китоблари ҳозирги кунда қаерда сақланмоқда давоми...

7115 20:45 / 24.04.2016
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сизга нима деб савол беришимни ҳам билмаяпман. Оилалиман, икки нафар фарзандим бор. Мен меҳнат сафари билан бошқа давоми...

3956 21:11 / 22.04.2016
Савол Устоз қарз берган одам қарздордан қарзини муддати ўтгунгача бермаса қарзини қайтаришини қайтақайта сўрайвериши жоизми Агар қарзини холис ниятда кечиб давоми...

4833 16:17 / 05.04.2017