1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Соч жинсий майлни қўзғатмайди, нега уни рўмолга яшириш жоиз

16:10 / 27.04.2016 3837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабаракатуҳ!
Аллоҳ йўлида ва Ислом динининг ҳақлигини қалбимизда ва биродарларимиз дилида кучайтириш ниятида муҳим саволимни баён қилмоқчиман.
Соч жинсий майлни қўзғатмайди, нега уни рўмолга яшириш жоиз, ахир кўз ва яноқлар очиқ туради-ку, яъни улар шаҳват қўзғатиши мумкин. (Нима тўғри десангиз шуни ҳақ йўлида Аллоҳ учун қабул қиламиз.)

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
«Яшириш жоиз» дегани яшириш мумкин дегани бўлади. Умуман, кўпчилик «жоиз» сўзини тўғри ишлата олмайди. Сиз бу ерда «яшириш вожиб» дейишингиз керак эди. Ўшанда «яшириш мажбурий» деган маъно чиқар эди.
Муслима аёллар номарамлардан беркитиши керак бўлган аъзолар жинсий майлга боғлаб қўйилган, деган тушунчага бормаслик керак. Балки нимани беркитиш ёки беркитмаслик кераклиги шариат томонидан белгиланган.
Нима учун, деган савол берилганда жавобига «шаҳватни қўзғатгани учун» деган уламоларнинг гапи келтирилади. Юзни ҳам шаҳватни қўзғатадиган даражада пардоз ила очиб юришга рухсат йўқ. Балки ҳожат учун очишга рухсат берилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Асма розияллоҳу ан-ҳога буни ўзлари қўллари билан кўрсатганлар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шанба куни воқеаси, яъни яҳудийларни маймун ва чўчқаларга ҳам эди менимча айлантирилганини саҳиҳ ҳадислари билан келтира оласизми Бу воқеанинг тарихини биламан, давоми...

4759 16:05 / 27.04.2016
Шариатда эри хотинига ёки аксинча хотини эрига қон бериши мумкинмиМумкин, қон беришда фарқ йўқ, эрхотинми, акауками хатто бошқа миллат, бошқа диндагиларга қон давоми...

2757 14:55 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бир биродаримиз ичаётган ва тозалик учун ишлатаётган сувимизни ктаҳлилация ва шунга ўхшаш сувларни қайта ишлов давоми...

4194 10:35 / 18.08.2017
САВОЛ Намоздан кейин тасбех айтаётганда 33тадан адашиб кетилса нима килинадиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Авалло адашмасликка ҳаракат қилинади. Наҳотки, давоми...

4051 21:36 / 25.04.2016