1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Имом Бухорий қайси мазҳабда бўлганлар?

20:45 / 24.04.2016 7128 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Имом Бухорийнинг мазҳаблари қайси бўлган? Имом Бухорий ўз қўллари билан ёзган китоблари ҳозирги кунда қаерда сақланмоқда ва улар қайси китоблар?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Имом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақида аҳли илм турлича гапларни айтганлар.

Тожуддийн Субкий ўзининг «Тобақотуш-Шофеъийя» китобида, Сиддиқ Ҳасанхон ўзининг «Абжадул улум» китобида ва Ибн Ҳажар ўзининг «Фатҳул Борий» китобида имом Бухорийнинг Шофеъий мазҳабида бўлганликларини айтганлар.

Ибн Қайюм Жавзийя ўзининг «Эъломул муваққиъийн» китобида ва Ибн Абу Яъло ўзининг «Тобақотул Ҳанабила» китобида имом Бухорийни ҳанбалийлардан, дейишган.

Шайх Тоҳир Жазоирий, шайх Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий ва бошқалар эса «Имом Бухорий ўзлари мужтаҳид фақиҳ бўлганлар», дейдилар. Ушбу гапни кўпчилик уламолар қўллаб-қувватлайдилар.

Имом Бухорийнинг асарлари:

1. «Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ».

2. «Ал-Адаб ал-Муфрад».

3. «Ат-Тарих ал-Кабир».

4. «Ат-Тарих Ал-Авсат».

5. «Китобуз Зуафо».

6. «Китобус сунан фил фиқҳ».

7. «Холқу афъолул ибод».

8. «Ал-Асмаа ва Куний».

9. «Ал-Қироату холфал имом».

10. «Китобул ҳибати».

11. «Рафъул ядайни фис-солати».

12. «Биррул Волидайни».

13. «Ал-Жомеъ ал-Кабир».

14. «Ал-Муснад ал-Кабир».

15. «Ат-Тафсир ал-Кабир».

16. «Китобул Ашриба».

17. «Асомис-саҳоба».

18. «Ал-Ваҳдон».

19. «Китобул Мабсут».

20. «Китобул Илал».

21. «Китобул Фавоид».

22. «Китобул Қазоёс Саҳобати ват Тобеъийн».

23. «Машийхатул Бухорий».

У киши ўз қўллари билан ёзган китоблар қаерда эканини билмайман. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Обҳаво маълумотини эшитса ва бошқаларга уни етказса, гуноҳ бўладимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳеч нарса бўлмайди. Обҳаво маълумоти ғайбнинг хабари давоми...

3008 20:11 / 27.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, муҳтарам Устоз Бизнинг юртимизда қиз олдибердисида кўпроқ наслнасабига аҳамият берилади. Яъни саййид, хўжа, тўра, эшон авлодлари давоми...

2912 20:00 / 26.04.2016
СаволНамозда зам сура ўқилиши керак бўлган ракатларда зам сура ўқиш эсдан чиқиб қолса, нима қилиш керак Кейинги ракатда қўшиб ўқиса бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфСаждаи саҳв қилинади.

5126 10:55 / 15.08.2017
Ассалому алайкум Саволимиз шундан иборатки, аёл киши ҳайз вақтида ўқий олмаган намозлари қазосини ўқиб бериши фарзми Кўп манбаларда қазоси ўқилмайди, деб давоми...

2777 16:24 / 27.04.2016