1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси

20:05 / 26.04.2016 2703 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси

Мажлис оиладаги қўполлик ва унинг муолажаси масаласини ва унга бағишланган илмий тадқиқотларни кўриб чиқди ва қуйидаги хулосаларга келди.
Оиладаги қўполлик дегандан мақсад:
Биринчи: Оиладаги қўполлик–моддий ва маънавий кучни ношаръий равишда ишга солиб, бошқага озор етказишдан иборатдир.
Иккинчи: Оиладаги қўполлик эрнинг хотинга ва хотиннинг эрга нисбатан, ота-онанинг фарзандларга ва аксинча қўполлик ишлатишини ўз ичига олади. Шунинг-дек, у жисмоний, жинсий, оғзаки, дўқ-пўписа, ижтимоий, фикрий қўполликни ўз ичига олади. Унинг энг хатарли турларидан бири «ор учун ўлдириш»дир.
Учинчи: Оиладаги қўполликнинг сабаблари бўлиб, уларнинг хулосаси қуйидагилардан иборат:
–Диндорликнинг етишмаслиги ва нотўғри тушунча.
–Нотўғри тарбия ва қўпол муҳитда ўсиш.
–Оила ичида ўзаро мулоқот ва маслаҳат маданиятининг етишмаслиги.
–Эр ва хотин орасида турли жабҳаларда, жумладан фикрий жиҳатдан мутаносибликнинг йўқлиги.
–Камбағаллик ва ишсизлик каби яшаш шароитларининг ёмонлиги.
Тўртинчи: Оиладаги қўполлик оқибатида эр ва хотин, болалар ва жамиятга кўпгина хатарли асоратлар етади.
Шу сабабдан мажлис оиладаги қўполликнинг барча тур ва кўринишлари шариат қайтарган нарса эканини таъкидлайди. Зулм ва озорнинг, ҳаром қилувчи шаръий далиллар эътиборидан қўполликнинг барча турларига яқинлашиш жоиз эмас. Хусусан, раҳм-шафқат, муҳаббат ва сокинлик асосида қуриладиган оилада бу нарсани ишлатиш мутлақо мумкин эмас.
Шу сабабдан мажлис оиладаги қўполликни йўқотиш бўйича Ислом жорий қилган воситаларни яна бир бор таъкидлайди:
1. Диндорлик ва тўғри тарбияни ривожлантириш. Оила ичида ўзаро мулоқот ва маслаҳат маданиятини кучайтириш.
2. Жуфти ҳалолни тўғри асосда танлаш.
3. Зулм, калтаклаш, сўкиш ва хорлашнинг хатарини баён қилишда ваъз ва иршод услубига суяниш.
4. Қўполликни ман қилиш учун икки ҳакам сайлашга ўтиш.
5. Зикр қилинган воситалар наф бермаган чоғда ва эру хотиндан бири қаттиқ туриб олганда талоқ, маҳкама ёки икки ҳакам ҳукми ила ораларидаги никоҳни бузиш.
6. Мажлис мусулмонларга оилада калтаклашдан четда бўлишни тавсия қилади. Зотан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари давомида аёл кишини ҳеч урмаганлар ва «яхшиларингиз зинҳор урмайди», деганлар.

ФАТВО ВА ИЛМИЙ БАҲСЛАР БЎЙИЧА ЕВРОПА МАЖЛИСИ (Ўн тўртинчи сессия (23-27 феврал. 2005 йил. Қарор 148)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли Зикр аҳли, излаш хизматидан фойдаландим жавоб чиқмади. Алҳамдилуллаҳ намозни ўқишни бошлаб секинсекинлик билан барча қоидаларини давоми...

2344 10:18 / 09.12.2018
Ҳайит намозига чиққанимда бир отахон .Нега бошингга дўппи киймадинг, бош кийимсиз намоз ўқисанг қабул бўлмайди,, дея менга танбеҳ бердилар. Ҳақиқатан ҳам давоми...

5136 18:40 / 24.04.2016
Замонавий компьютер ўйинлари ҳалолми Улардан топилаётган пулчиСаволни икки қисми бирбирига боғлиқ, агар ўйинлар ҳалол бўлса, топилган пуллар ҳам ҳалол бўлади, давоми...

3713 20:56 / 27.04.2016
Савол Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Яқинда отам оламдан ўтдилар Аллоҳ ўз раҳматига олсин. Вафотларидан сўнг бир нечта маросимлар ўтказдик 3 кун ичида давоми...

3286 21:04 / 22.04.2016
Аудиолар

118753 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40711 14:35 / 11.08.2021