1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Агар эр хотинига «кўзимга кўринма, уйингга кетгин» деб ҳайдаса, бу талоққа...

15:09 / 26.04.2016 3105 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар эр хотинига «кўзимга кўринма, уйингга кетгин» деб ҳайдаса, бу талоққа кирадими?

Албатта эр-хотин иттифоқ бўлиб яшашлари, бир-бирини хайдашлари, сўкишлари исломий ҳолат эмас. Лекин минг афсуски бундай ҳолатлар такрорланиб туради. Энди ўша пайтда уруш устида аччиқ қилиб эр "йўқол, тур, чиқиб кет, кўзимга кўринма, отангникига йўқ бўл" каби гапларни айтган бўлса, бу ерда "талоқ" сўзини айтмаганлиги учун ўша сўзларадан нимани ирода қилганлигини, ният қилганлигини сўрашга эҳтиёж тушади. Шу иш бўлди энди мана сўраляпти, ҳозир савол келди, шунда шу сўзларни айтган яъги хотинига "йўқол, чиқиб кет, отангикига бор" каби хайдаш маъноларини англатувчи сўзларни айтган эрдан сўралалди. Сиз "йўқол, кўзимга кўринма, чиқиб кет, отангикига бор" деган гапни айтганингизда нима ният қилгансиз, талоқ нияти қилганман деса талоқ тушади. Йўқ энди урушиб қолдик, икковимизни ҳам аччиғимиз чиқиб турибди. Яна бирга турсак уруш авж олиб, газак олиб ёмон оқибатларга олиб бормасин
бироз ажрашиб кўзимга кўринмай турса, икковимиз ҳам аччиғимиздан тушиб кейин ярашиб кетармиз деган ниятда айтганман деса талоқ бўлмайдм. Бундай нарсаларни "киноя" дейилади. Кинояли сўзларни айтилганда дарҳол талоқ тушганига ҳукм қилинмайди. Балки эрнинг нияти сўралади, эр кинояли сўзларни айтишда талоқни ният қилган бўлса талоқ тушади, талоқни ният қилмаган бўлса тушмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ рози бўлсин Устоз, бир катта масдижда жума намозига азон айтилганда тикка туриб оладиганлар бор Бундай давоми...

4022 08:20 / 22.10.2017
СаволАссаламу алейкум ҳазрат. Рўзадор инсон бирон бир таомни ҳидлаб кўрса унинг рўзаси бузилмайдимиЖавоб Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Бузилмайди. httpsavollar.islom.uzsavol9586

3852 18:03 / 02.05.2017
Бундан тўрт ой муқаддам бобомиз, яъни дадамнинг падари бузрукворлари бедарак йўқолганлар. Шунча вақтдан бери қидирувларимиздан бирор натижа чиқмади, у кишини давоми...

3416 14:47 / 24.04.2016
Халқимизда азалдан қорачаrdquo ва хўжаrdquo дегандай авлодлар фарқланади. Илтимос, менга улар орасидаги қудаандачилик масаласини ёритиб берсангиз, фақат аниқ давоми...

3896 15:52 / 24.04.2016